UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  9 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  341 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Япония эмас, Ироқ билан ўйнайди Янгиликлар

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Япония эмас, Ироқ билан ўйнайди

Хабарингиз бор, 22-30 март ФИФА кунлари ҳисобланади.

Бироқ пандемик вазият туфайли Осиё қитъасида март ойида ўтиши керак бўлган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг деярли барчаси июнь ойига қолдирилди.

Ўзбекистон терма жамоаси март ойида расмий ўйинда майдонга тушмаслиги аниқ. Шу боис терма жамоамиз ФИФА кунлари доирасида ўртоқлик учрашуви ўтказишга қарор қилди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Япония футбол ассоциацияси Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида таклиф билан чиққан. Унга кўра баҳс Японияда ўтиши керак эди ва бунинг эвазига мезбонлар барча харажатларни ўз ҳисобларидан амалга оширишга тайёр эдилар. Бироқ бу таклиф рад қилинган ва Тошкентда Ироқ билан ўйин ўтказишга қарор қилинган.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 2019 ва 2020 йилларда Ироқ билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган. Япония билан сўнгги ўртоқлик ўйинимиз эса 2015 йилда бўлиб ўтган.

Рейтинг: -82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика