UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  9 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Эшитдик-да: Ўзбек футболида кутилмаган истеъфо Янгиликлар

Эшитдик-да: Ўзбек футболида кутилмаган истеъфо

Карантин даврида Ўзбекистон футболида ҳеч ким кутмаган истеъфо руй берди.

Эшитишимизга қараганда, ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов бугун кечки йиғилишда эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган. Ҳозирча мазкур хабар ҳеч бир тараф томонидан тасдиқлангани йўқ. Гарчи расман тасдиқланмаган бўлсада, катта эҳтимол ПФЛ мазкур ҳолат бўйича эрта ёки индин маълум қилиши кутилмоқда.

Таниқли журналист, сайтимиз ижодкори Хайрулла Холиқов ҳам ўзининг телеграм каналида ПФЛда ўзгаришлар бўлаётганига шаъма қилди: "ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов ишдан кетибди деб эшитдим. Бу ҳақда ташкилот расмий маълумот бериши кутиляпти экан", - деб ёзади Холиқов.

Маълумот учун, Даврон Шоқурбонов ўтган йили ёзда ПФЛ раҳбари этиб тайинланганди.

Коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон чемпионати 16 март кунидан расман тўхтатиб қўйилганди ва ҳозирга қадар жамоаларга расман машғулот ўтказиш учун ЎФА ёки ПФЛ рухсат бергани йўқ. Карантин даврида ташкилот Суперлига қачон тикланиши борасида бирор режа ёки таклифларини расман оммага тақдим этмай келаётганди. Гарчи ташкилот Суперлигани карантин даврида тиклаш бўйича ишлаб чиқаётган режаларини тақдим этмаган бўлсада, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мамлакатимизда футбол учрашувларини қайта тиклаш юзасидан қўшма йиғилиш ўтказгани ҳақида Диёр Имомхўжаев маълумот берганди.

Ҳозирча барча клублар қатори ва футбол иҳлосмандлари ҳам ПФЛ қачон Суперлигани қайта тиклашини кутишмоқда. Бу орада эса ташкилотда истеъфо кузатилаётгани ва Шоқурбоновнинг нега ишдан кетаётгани борасида маълумотлар йўқ.

Тез орада ПФЛ мазкур ҳолатга расман муносабат билдирилиши ёки хабарни тасдиқлашини кутамиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика