

"Championat.asia" маълумотига кўра, ўтган мавсумни "Олимпик"да ўтказган вингер Муҳсин Бозоров Тожикистон чемпиони "Истиқлол" сафига ўтди. 22 ёшли футболчи душанбеликлар билан 1 йиллик шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Бозоров ўтган мавсум "Олимпик" сафида барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва битта ассист қайд этган.

Маълумот учун, "Истиқлол" кетма-кет 11 йилдан бери Тожикистонда чемпион бўлиб келмоқда.



