UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  6 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  4 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25

Эшитдик-да! Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арафасида Янгиликлар

Эшитдик-да! Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арафасида

Мамлакатимизда янги мавсум бошланиш арафасида турибди. Ўз-ўзидан трансферлар ҳам авжига чиққан пайт.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, амалдаги чемпион ва кубок соҳиби "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арасида турибди. Таянч ярим ҳимоячиси БААга учиб кетган. Одил тез орада Дубайнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби билан шартнома имзолайди. Айни пайтда бошқа ҳамюртларимиз Азизжон Ғаниев ва Жалолиддин Машарипов ҳам айнан "Шабаб Ал Аҳли" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Дубайликлар БАА чемпионатида 18 турдан сўнг 32 очко билан 5-ўринда боришмоқда. Жамоа ОЧЛда "A" гуруҳида "Ал Ҳилол", "Истиқлол" ва АГМК ёки "Ал Гарафа"дан бири билан беллашади.

Маълумот учун, "Шабаб Ал Аҳли" таркибида Азизжон Ғаниев 13 февраль куни ички чемпионат доирасида "Ал Ваҳда"га қарши баҳсда жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Катта эҳтимол билан дубайликлар Ғаниевнинг ўрнига Ҳамробековни харид қилишмоқчи.


Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги мавсумда Ҳамробеков Суперлигада 21та ўйинда майдонга тушди ва 4та голли пасни амалга оширди.

Аброр Пирриев Азиз Ғаниев 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди


БАА чемпионати турнир жадвали >>>>> БАА Олий лигаси

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика