Эшитдик-да! "Нефтчи"га келган хорижлик мураббийлар ўз ватанига жўнаб кетди, уларга бошқача ваъдалар берилган

Mirjalol Normatov
26 май 2022, 22:26
"Нефтчи" мураббийлар штабида ўзгаришлар йўқ.

Шу йилнинг 21 май куни Фарғонанинг "Нефтчи" футбол клуби расмий сайтида хорватиялик мутахассислар Зоран Вулич ва Младен Пралия бундан буён бош мураббий Илҳом Мўминжоновга ёрдамчи мураббий ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида жамоа мураббийлар штабида фаолият юритиши хақида маълумот берилганди. 

Олинган сўнгги хабарларга кўра, ушбу мутахассисларга музокаралар чоғида жамоа бош мураббий сифатида ишлаши маълум қилинган. Аммо Ўзбекистонга ташриф буюргандан кейин уларга ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаши айтилган. Натижада улар бундан норози бўлиб, ўз ватанига қайтиб кетган. 

Клуб мураббийлар штабида ҳозирча хеч қандай ўзгаришлар мавжуд эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›