UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  27 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Эшитдик-да: "Навбаҳор"ни келаси мавсум ким бошқариши маълум?! Янгиликлар

Эшитдик-да: "Навбаҳор"ни келаси мавсум ким бошқариши маълум?!

Эшитимизга қараганда, Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси келаси мавсум учун режаларни тузмоқда.

Клуб раҳбарияти жамоанинг жорий мавсумдаги иштирокидан қониқиш хосил қилмаяпти ва қўйилган вазифаларни уддалай олмаётган мураббийлар штабининг ишини қайта кўриб чиқишни мақсад қилган.

Катта эҳтимол айни пайтда жамоа бош мураббийи сифатида ишлаётган россиялик мутахассис Андрей Канчельскис учун бўлажак ўйинлар охирги имкониятга айланиши мумкин. Агарда эҳтимолий истеъфо руй берса, жамоани йил сўнггига қадар яқинда "Навбаҳор"га келган ёрдамчи мураббий Нўъмон Ҳасанов бошқариб туриши айтилмоқда. Шунингдек, Канчельскис билан шартнома ва товон пули кўрсатилгани боис, клуб Канчельскисга бошқа лавозим таклиф этиши ҳам мумкин. Яъни, клуб Канчельскисдан бош мураббийлик ваколатини олиб қўйиб, шартнома шартларини бажаришда давом этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" раҳбарияти мавсум аввалида жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилгани ва наманганликлар камида ОЧЛ йўлланмаси учун курашишларини таъкидлаганди. Лекин жамоанинг ҳозирги эгаллаб турган ўрни клуб раҳбариятини асло қониқтирмаяпти.

Шу боис раҳбарият келаси мавсумда жамоа рулига "Навбаҳор"нинг собиқ мураббийи Илҳом Мўминжоновни қайтармоқчи. Эшитишимизга қараганда, Мўминжонов клуб раҳбарияти билан музокаралар ўтказган ва оғзаки келишув амалга ошган.

Хабарингиз бор, футболдан маълум вақт четлатилган Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификацияси йил сўнггида ниҳоясига етади ва келаси мавсумдан яна ишлаш имкониятига эга бўлади. "Навбаҳор" раҳбарияти жамоанинг муваффақиятсизлигини айнан Илҳом Мўминжоновни рулга қайтариш орқали тўҳтатмоқчи.

Маълумот учун: "Навбаҳор" Суперлиганинг 15-туридан кейин 20 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси 6 ўйинга чўзилган. Жамоа сўнгги бор 13 июль куни "Қизилқум"ни мағлуб этганди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика