UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  10 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда

19 январь куни "Навбаҳор" жамоаси сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Грузияда йил футболчиси ва тўпурари бўлган футболчи "Навбаҳор"га ўтди

20 январда эса Наманган клуби матбуот хизмати бу ҳақда расмий маълумот берди.

"Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, футболчининг "Динамо" (Тбилиси) билан шартномаси 1+1 кўринишда экан. Бу ўринда собиқ жамоаси уни ортга қайтармоқчи. Ҳужумчининг ўзи эса Грузияга қайтмаган ва "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. Тбилиси клуби Марушич билан шартнома борасида судлашмоқда.

"Динамо" кеча "Навбаҳор" клубига футболчининг трансфер суммасини тўлаш бўйича расмий хат юборган. Агар "Навбаҳор" Зоран трансферини "Динамо" билан ҳал этмаса ва грузияликлар футболчи шартномаси бўйича ҳақ бўлиб чиқса, у ҳолда "Навбаҳор" ва Марушичга ФИФА томонидан дисквалификация қўлланиши мумкин.

Агар бу ишда Марушич ҳақ бўлса, унда ҳужумчи "Навбаҳор"да фаолиятини давом эттиради.

Сербиялик ҳужумчига мамлакатимизнинг бошқа бир клуби "Нефтчи" ҳам 2 ой аввал қизиққан ва 2021 йилнинг декабрида расмий таклиф юборган. Лекин, "Навбаҳор" футболчига "Нефтчи" таклиф этган суммадан кўпроқ таклиф қилгани учун Зоран "Навбаҳор"ни танлаган.


Маълумот учун: "Динамо" Тбилиси Марушичнинг трансфери учун тахминан 300 минг АҚШ доллари сўрамоқда. Унинг transfermarkt порталидаги нархи 450 минг еврога тенг.

Воқеалар қандай ривож олишини вақт кўрсатади.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика