UZ

Сўнгги янгиликлар

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  1 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  7 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Эшитдик-да: "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинидаги сариқларни кўриб чиқишади Янгиликлар

Эшитдик-да: "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинидаги сариқларни кўриб чиқишади

Олий лиганинг 22 турида Наманганда бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувининг 87-дақиқасида мезбонларнинг бир йўла уч футболчиси сариқ карточка олган.

Натижада бу уч футболчининг ҳисобидаги сариқлари сони 4тага етган ва "Насаф" билан муҳим ўйин олдидан улар дисквалификацияга учрадилар.

Мираброр Усмоновнинг ташаббуси билан олий лига - 2015нинг иккинчи даврасида кузатилаётган келишилган ўйинларни аниқлаш бўлими шу ўйинга ҳам тўхталиб ўтмоқчи экан.

Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон миллий  терма жамоаси Тожикистонга қарши учрашувда атайлаб сариқ карточкаларни олганини пайқаб қолган ФИФА, кейинчалик ўша футболчиларимизни яна битта турга четлатган эди.

Агар воқеалар ривожи жиддий тус олса, "Навбаҳор" жамоасига жарима ва футболчиларини эса яна бир нечта ўйинга дисквалификация кутиб турибди.

22-тур. 20 сентябрь (якшанба)
«Навбаҳор» (Наманган) - «Пахтакор» (Тошкент) - 0:1. 3683 томошабин.
Огоҳлантиришлар:
О. Валижонов (40), А. Саматов (72), С. Шихов (87), Ш. Эркинов (87), Д. Жабборов (87) - Ж. Соҳибов (40), К. Махарадзе (83).

87-дақиқада сариқ карточка олган футболчиларга қўшимча Алишер Саматов ҳам "Насаф" билан бўлиб ўтган ўйинда майдонга тушмаган.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика