UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  0 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  7 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  8 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  5 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди Янгиликлар

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди

Ўтган 2021 йилги мавсумда Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК кубогида муваффақиятли иштирок этиб, якунда мусобақанинг финалига қадар етиб бора олган эди.

Аммо клуб финалчи сифатида ишлаб топган мукофот пулларини жарималарни тўлашга сарфлайдиган кўринади. 

Янги йил арафасида “Насаф”нинг илгари клубда кўрикдан ўтган франциялик футболчи Абделае Диаките билан тузилган шартнома шартларини бажармагани учун ФИФА трансфер тақиқи белгилаган эди. Ушбу қарздорлик ҳал этилмагунича “аждарлар” янги ўйинчилар билан шартнома туза олмаслиги тайин. 

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди

Эшитишимизга қараганда, “Насаф” олдида яна бир муаммо пайдо бўлди. Ёдингизда бўлса, ўтган йили ОФК кубоги доирасидаги Гонконгнинг “Ли Ман” жамоасига қарши ўйинда ОФК учрашувга мухлислар киритилишига рухсат берган эди. Бироқ пандемия сабаб карантин қоидаларига риоя этилиши талаб этиларди. Аммо маълум бўлишича, “Насаф” ўша учрашувда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлай олмаган. 

Қўшимча равишда, пандемия даврида масофа сақлаш нуқтайи-назаридан кўпинча жамоаларнинг захира футболчилари одатдаги захира ўриндиғида эмас, балки унинг ортидаги трибуналарда ўтказилганига гувоҳ бўлдик. “Ли Ман” билан ўйинда аслида фақат жамоа аъзолари ўтиришига мўлжалланган ва захира футболчилари жойлашган трибунага тиббий ниқобсиз мухлислар ҳам киритиб юборилган. 

Эшитишимизга кўра, хавфсизлик масаласига эътиборсиз бўлган “Насаф” клубига ОФК жарима белгилади.

Эшитдик-да! "Оқ-тепа" ва "Истиқлол" "камбэк" қилмоқчи

Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика