UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  16 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  342 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Эшитдик-да: "Насаф" етакчиси клубдан янги шартнома учун 1,5 миллиард маош сўрамоқда Янгиликлар

Эшитдик-да: "Насаф" етакчиси клубдан янги шартнома учун 1,5 миллиард маош сўрамоқда

Қаршининг "Насаф" жамоаси сербиялик ярим ҳимоячи Марко Станоевич билан ўртадаги шартномани узайтиришни истамоқда.

Эшитишимизга қараганда, қаршиликлар жорий мавсумда жамоанинг етакчисига айланган Марко Станоевич билан ўртадаги келишувни узайтириш мақсадида футболчига янги шартнома таклиф этишган. Марко Станоевич "Насаф"дан 2021 йилги мавсум учун 1,5 миллиард (150 минг АҚШ доллари) атрофида маош сўраган. "Насаф" эса бундай маошни сербиялик футболчига тўлашга рози бўлиши номаълум. Агарда ҳар иккала томон янги шартнома бўйича келиша олишмаса, унда Марко Станоевич фаолиятини Суперлиганинг бошқа клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Марко Станоевичнинг хизматларига айни пайтда Суперлиганинг бошқа клублари ҳам оғиз солишган. Марко Станоевич "Насаф"да қолишга қарши эмас. Агарда футболчининг янги шартнома бўйича талаблари қондирилса, Марко катта эҳтимол янги мавсумни ҳам "Насаф"да ўтказади. Акс ҳолда Марко қаршиликлар сафини тарк этиши мумкин.

Томонлар ҳозирча оғзаки музокаралар ўтказишган. "Насаф" келаси мавсум учун смета тасдиқланганидан сўнг Марко билан расман музокара ўтказиши мумкин. Рўзиқул Бердиев клуб раҳбариятидан Марко Станоевични жамоада олиб қолишни сўрамоқда.

Маълумот ўрнида: Марко Станоевич жорий мавсумда "Насаф" сафида 24 ўйинда 6та гол уриб, 1та голга асситентлик қилди.

Рейтинг: -54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика