UZ

Сўнгги янгиликлар

13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  0 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  7 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0

Эшитдик-да! "Машъал" стадиони сентябрда ҳам ўйинларни қабул қила олмаслиги мумкин Янгиликлар

Эшитдик-да! "Машъал" стадиони сентябрда ҳам ўйинларни қабул қила олмаслиги мумкин

Хабарингиз бор, стадион прожекторларини ёзгача талаб даражасига келтира олмаган 4 клуб сентябрга қадар уй учрашувларини нейтрал майдонларда ўтказишга мажбур этилди.

30 июль куни Coca-Cola Суперлиганинг 13-тур учрашувлари бўлиб ўтади. ПФЛ ярим ой аввал “Машъал”, “Қўқон-1912” ва “Андижон” клубларини стадион масаласида огоҳлантирган. Биринчи навбатда қўқонликлар стадион масаласини ижобий ҳал қилиб, “Навбаҳор”га қарши водий дербисини Яйпанда ўтказадиган бўлишди. Кейинроқ “Андижон” ва “Турон” ўртасидаги яна бир водий дербисига Наманган мезбонлик қиладиган бўлди. 

Бироқ "Машъал" раҳбарияти стадион масаласини ҳалигача ҳал қила олган эмас. Ваҳоланки, ПФЛ 13 июль санасига қадар уч клубга муҳлат берган ва шундан кейин ҳам “Машъал” яна бир карра огоҳлантирилган. Эндиликда ПФЛ бош ташкилотга тақдимнома киритиб, сентябрь ойида ҳам Муборакдаги стадионда ўйинлар ўтказиш учун тақиқ қўйишни режалаштирган. Бу ойда Муборакка “Андижон” ва “Сўғдиёна” клублари ташриф буюриши керак эди. Шунингдек, ўйин санасига қадар ҳам “Машъал” футбол клуби стадион масаласини ҳал қилмаса, 13-тур учун жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика