

Кахи Махарадзе билан боғлиқ воқеликлардан сўнг жамоа бош мураббийи Сервер Жепаров табиийки жамоа сардорини ўзгартириши керак эди. Бизга келган маълумотларга қараганда "Динамо"га қарши ўйинда сардор сифатида Нурмуҳаммад Тошпўлатов "Локомотив"ни майдонга олиб тушади.
Шу орқали ўзбек футболининг афсонавий 8-рақами соҳиби Сервер Жепаров "Локомотив"нинг 8-рақамли марказий ярим ҳимоячисини сардор сифатида танлаб олган.
"Локомотив" - "Динамо" учрашуви 10 сентябрь куни соат 19:00да старт олади.



