UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  0 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  3 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  86 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  25 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  417 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  37

Эшитдик-да! Игорь Шквирин "Турон" бош мураббийлигидан кетди Янгиликлар

Эшитдик-да! Игорь Шквирин "Турон" бош мураббийлигидан кетди

Кеча Coca Cola Суперлига 23-тури доирасида "Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида "Турон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Кечаги мағлубиятдан сўнг яйпанликларнинг Суперлигада жон сақлаб қолиш имкониятлари кескин пасайиб кетди. "Championat.asia" сайти манбаларининг маълум қилишича, "Турон"ни бошқариб келаётган Игорь Шквирин бош мураббийликдан кетди. Мавсумнинг қолган 3 ўйинида жамоани бошқа мутахассис бошқаради.

Игорь Анатольевич шу йилнинг 23 июнь санасида "Турон" бош мураббийига айланганди. Шундан сўнг жамоа кетма-кет 5 тур мағлубият нималигини билмади (2 ғалаба ва 3 дуранг), аммо кейинги 8 турнинг еттитасида футболчилар майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишди. Суперлигада яйпанликлар бош мураббийлигидаги 13 турда Шквирин 2 ғалаба, 4 дуранг ва 7та мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати - 11:20.

Кулаётган Шквирин


Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Турон" Суперлига турнир жадвалида 23 ўйиндан кейин 13 очко тўплаган ҳолда сўнгги поғонада бормоқда. Ундан юқоридаги "Машъал" ва "Андижон"да 18тадан очко ва захирада биттадан ўйин бор.


Coca Cola Суперлигаси турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика