Эшитдик-да! Эктор Купер эртага ўз юртига учиб кетади

Narzulla Saydullayev
22 сен 2019, 13:17
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи аргентиналик Эктор Купер 23 сентябрь куни ўз ватанига учиб кетади.

10 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Яман билан, 15 октябрь куни сафарда Сингапур билан ўйнайди. Мана шу ўйинларга 3 ҳафта вақт қолганида Эктор Купернинг ўз юртига учиб кетмоқда. Бундан келиб чиқадики, ЎФА ҳамда Купер товон пули борасида ўзаро келишиб олишган ва жуда катта эҳтимол билан терма жамоамизни навбатдаги ўйинларга бошқа мураббий бошлаб тушади.

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Фаластиндан учралган мағлубиятдан сўнг Купер ҳақида кўплаб хабарлар тарқалганди. Аммо ҳозирга қадар бу борада расмий маълумот берилмади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›