

Ҳозирда "Бунёдкор" стадионида ЎФА раҳбарияти, "Бунёдкор" мураббийлар штаби ва футбол шахслари йиғилишмоқда.
Тасдиқланмаган маълумотга кўра, шу вақтга қадар "Бунёдкор" жамоаси бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Айниддин Ғиёсов клубдан кетиши эҳтимоли катта. Унинг ўрнига эса асосий таркибда Вадим Абрамовга яқиндан кўмаклашаётган Шуҳрат Мақсудов тайинланиши кутилмоқда.



