

Бекободнинг "Металлург" жамоаси ўз сафига "Бунёдкор"нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимовни қўшиб олмоқда. Футболчининг "Бунёдкор" билан амалдаги шартномаси 1 июль куни якунига етганини таъкидлаш жоиз.
Маълумот ўрнида, Иброҳим Ибрагимов Суперлигада жорий мавсум 5та учрашувда майдонга тушди.




