Эшитдик-да! Бахтиёр Ашурматов олимпия терма жамоаси бош мураббийи

Narzulla Saydullayev
18 фев 2015, 11:31
Айни дақиқаларда ЎФФда навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
ЎФФ президенти Мираброр Усмонов иштирокида ўтган йиғилишда олимпия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди.

Норасмий хабарларга кўра, Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Таиландда бўлиб ўтган "Қирол кубоги"дан сўнг Шуҳрат Мақсудов олимпия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан бўшатилганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia