UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  1 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  32 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0

Эшитдик-да! Арвеладзе Ўзбекистонга қайтиши мумкин. Аммо, қайси жамоага? Янгиликлар

Эшитдик-да! Арвеладзе Ўзбекистонга қайтиши мумкин. Аммо, қайси жамоага?

2017 йилнинг ёзида Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилиб олган Шота Арвеладзе 2020 йилнинг охирида жамоа билан хайрлашган эди.

У айни пайтда ишсиз бўлиб турибди. Аммо, футбол оммаси грузиялик мутахассиснинг тез орада юртимизга қайтиши ҳақида гапиряпти. "Championat.asia"га маълум бўлишича, Шота Юстиновичнинг хизматларига "Пахтакор" билан бирга, ЎФА ҳам қизиқмоқда. У Саудия Арабистонидаги муваффақиятсизликдан кейин бош мураббийсиз қолган Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариши мумкин.

Маълумот учун, "Пахтакор" спорт директори Жафар Ирисметов 8 июнь куни сайтимиз мухбири билан суҳбатда Арвеладзе ҳақидаги миш-мишларни рад қилмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шота Юстинович Ўзбекистонни тарк этгач, турк матбуоти унинг "Фенербахче" ва "Кайсериспор" клублари бош мураббийлигига асосий даъвогар бўлиб тургани ҳақида маълумот берди. Кейинчалик мутахассисга Қатарнинг "Ал Гарафа" жамоасидан таклиф бўлгани айтилган эди...

“Пул унумли эмас, кўп пул унумли” – Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни нега тарк этди?

Шота Арвеладзе "Пахтакор" бошқарувидаги биринчи мавсумида Ўзбекистон чемпионатида бронза, 2-сида кумуш медални қўлга киритган бўлса, клуб охирги 2 йил давомида ички мусобақаларда требл ва олтин дубл қайд этди.

Рейтинг: -68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика