Эртага Суриянинг икки асосий ҳужумчиси ўйнамайди

Narzulla Saydullayev
10 июн 2019, 18:15
Эртага Ўзбекистон терма жамоаси Сурия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Мазкур баҳсда Сурия терма жамоаси ҳужумчилари Омар Ал Сома ва Омар Харбин иштирок эта олмайди. "Ал Аҳли" клуби ҳужумчиси Ал Сома 6 июнь куни Эрон билан ўйинда иштирок этди ва акасининг тўйи туфайли Ўзбекистонга келмади.

Харбин эса январь ойидаги Осиё Кубогидан сўнг ҳозирга қадар терма жамоага умуман чақирув олмаяпти.

Маълумот учун, Харбин терма жамоада 41та ўйин ўтказиб 18та гол урган, Сома эса 21та баҳсда 8та гол урган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia