Эртага СПОРТ ТВ қайси ўйинни жонли намойиш этиши аниқ бўлди

Aslanov Jasurbek
21 мар 2019, 14:07
Эртага, 22 март куни Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда China Cup-2019 турниридаги илк учрашуви ўтказади.

Шу куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати саралаши доирасида Ҳиндистонга қарши баҳс ўтказади. Бу икки ўйин деярли бир вақтда старт олади.

Спорт ТВ Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон ўртасидаги баҳсни жонли эфирда кўрсатади. Учрашувни 17:00дан бошлаб Спорт телеканалида томоша қилишингиз мумкин. Ўзбекистон - Уругвай ўйини 22 март куни 21:00да ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.


22 март

16:35. Ўзбекистон - Уругвай

17:00. Ўзбекистон (олимпия) - Ҳиндистон (олимпия) - СПОРТ ТВ

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›