UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  1 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  3 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  10 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  9 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  7 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1

Эртага Ўзбекистон – Яман ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади Янгиликлар

Эртага Ўзбекистон – Яман ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқич 3-тури доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

Эртага, 9 октябрь куни мазкур ўйин олдидан матбуот анжумани ҳамда расмий машғулотлар бўлиб ўтади. Даставвал, соат 16:30да Яман терма жамоаси устози иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Соат 17:00да эса Яман терма жамоаси “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказади. Машғулот жараёнининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Сўнгра соат 17:30да “Пахтакор” стадиони анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Вадим Абрамов журналистларнинг ўйин олди саволларига жавоб қайтаради. Миллий жамоамизнинг расмий машғулоти эса соат 18:00да бўлиб ўтади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Барча турдаги ОАВ вакилларини мазкур учрашув ва унинг ўйинолди тадбирларини ёритишга таклиф этамиз.

Таъкидлаш жоиз, ўйин олди матбуот анжуманидан сўнг миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинларини бевосита стадиондан ёритиш мақсадида аккредитация учун ҳужжат топширган ОАВ вакилларига махсус аккредитация карточкалари тарқатилади.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика