UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  2 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  8 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

Эртага ОФКнинг “Оммавий-болалар футболи куни”га бағишланган фестивал бўлиб ўтади Янгиликлар

Эртага ОФКнинг “Оммавий-болалар футболи куни”га бағишланган фестивал бўлиб ўтади

Теглар :  ОФКЎФА
2018 йил 15 май куни Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг сунъий қопламали майдонларида умумтаълим мактабларининг 2009 йилда туғилган ўғил болалар ҳамда 2007 йилда туғилган ўқувчи қизлар ўртасида ОФКнинг “Оммавий болалар футболи куни”га бағишланган фестивал бўлиб ўтади.

Фестивал давомида ёш иштирокчилар майдонда ўзларининг маҳоратларини намойиш этадилар. Иштирокчилар гуруҳларга бўлинадилар ва ҳар бир гуруҳга алоҳида мураббий тайинланади. Сўнгра ҳар бир гуруҳ ўзига ажратилган махсус жиҳозланган жойларга бориб, мураббийлари билан биргаликда эстафета, тўп муомаласи, тўпни қўлда ўйнаш, югуриш ҳамда тўп назорати бўйича  машғулотлар ўтказишади.

Футбол фестивали давомида мураббийлар иштирокчиларни футболнинг сир-асрорлари билан таништиришади. Тадбир сўнгида иштрокчилар сертификат билан тақдирланадилар.

Қайд этиш зарурки, бундай тадбирлар ёш спортчиларга катта спортга ўзларининг илк қадамларини қўйишларида ҳамда бўлажак мусобақаларга тайёрланишларида дастурул амал бўлиб хизмат қилади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон иккинчи маротаба “Футбол дўстлик учун” кенг қамровли ижтимоий лойиҳасида иштирок этади. Ушбу лойиҳа доирасида бутун дунё бўйлаб “Футбол ва дўстлик” куни нишонланади. Бутун дунё болалари ва уларнинг ота-оналари ушбу байрам муносабати билан ўтказиладиган футбол билан боғлиқ турли тадбирларда қатнашадилар.

Тошкентда “Футбол ва дўстлик” куни ОФКнинг “Болалар оммавий футболи куни”га бағишланган футбол фестивали доирасида ўтказилади.

Ушбу футбол фестивалида “Футбол дўстлик учун – 2018” дастурининг Ўзбекистондаги ёш элчилари — “Бунёдкор” футбол мактабининг ўқувчиси, дарвозабон Муслим Абдуманнопов ҳамда ёш журналист Мардон Маърупов иштирок этадилар.

Тадбир сўнггида ёш элчи ҳамда журналист фестивал давомида танишган кўплаб дўстларининг қўлларига дўстлик боғичларини тақиб қўядилар.

Эслатиб ўтиш жоизки, “Футбол дўстлик учун” болалар ижтимоий лойиҳаси “Газпром”нинг “Газпром - болаларга” дастури доирасида ташкиллаштирилади. Ушбу лойиҳанинг мақсади – болалар футболини ривожлантириш, бағрикенглик туйғусини шакллантириш, турли мамлакат ёшлари ўртасида дўстлик ўрнатишдир. Иштирокчилар тарғиб қиладиган асосий қадриятлар – дўстлик, тенглик, адолат, сиҳат-саломатлик, тинчлик, садоқат, ғалаба ва урф-одатлардир.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика