UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  8 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  23 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  11 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11

Эрон Ўзбекистонга қарши таркибини маълум қилди Янгиликлар

Эрон Ўзбекистонга қарши таркибини маълум қилди

Португалиялик мутахассис Карлос Кейруш Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўйинлар учун Эрон миллий терма жамоаси якуний таркибини маълум қилди.

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида “А” гуруҳидан ўрин олган Эрон ўзининг навбатдаги учрашувини 6 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказади. 11 октябрда эса ўз майдонида Жанубий Кореяни қабул қилади.

Ушбу ўйинлар учун танкибни маълум қилган Карлос Кейруш, олдиндаги ўйинлар олдидан қисқача мулоҳаза билдириб ўтди.

“Ўз ишимизни қилишда давом этамиз. Ҳозир имконсиздек кўринган нарсаларни амалга оширишнинг айни пайти. Бразилияда ўтказилган Жаҳон Чемпионатдаги иштирокимиздан кейин, кетма-кет иккинчи бор бу бахтга эришиш учун курашга киришамиз. Биз кучли рақиблар билан баҳс олиб борамиз. Бизни бу учрашувларда аъло даражада қўллаб қувватлашнинг пайти келди. Футболчилар ва мухлисларга энг эзгу тилакларимни тилайман”.

Эрон терма жамоасининг Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун таркиби.

Дарвозабонлар: Алиризо Ҳақиқий (“Маритимо”, Португалия), Алиризо Бийронванд (“Персеполис”, Эрон), Муҳаммадризо Ахборий (“Тракторсозий”, Эрон).

Ҳимоячилар: Вурия Ғофурий (“Истиқлол”, Эрон), Рамин Ризоиён (“Персеполис”, Эрон), Милод Муҳаммадий (“Терек”, Россия), Сайид Оғоий (“Тракторсозий”, Эрон), Жалол Ҳуссайний (“Персеполис”, Эрон), Муртазо Пуралиганжий (“Ас Садд”, Қатар), Муҳаммад Ансорий (“Персеполис”, Эрон), Иззатилло Пурғоз (“Истиқлол Хузистон”, Эрон),

Ярим ҳимоячилар: Эҳсон Ҳожисафи (“Сепоҳон”, Эрон), Умид Иброҳимий (“Истиқлол”, Эрон), Сайид Иззатуллоҳий (“Ростов”, Россия), Андроник Теймурян (“Мошинасозий”, Эрон), Меҳди Туробий (“Сайпа”, Эрон), Алиризо Жаҳонбахш (“АЗ-Алкмаар”, Нидерландия), Воҳид Амирий (“Персеполис”, Эрон), Меҳди Торимий (“Ризаспор”, Туркия), Ашкан Дежага (“Ал-Арабий”, Қатар), Маъсуд Шўжаий (“Паниониос”, Греция), Сўруш Рафеий (“Тракторсозий”, Эрон)

Ҳужумчилар: Сардор Азмун (“Ростов”, Россия), Карим Ансорифард (Паниониос, Греция), Ризо Ғучаннажод (“Ҳеренвен”, Нидерландия)

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика