UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  341 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  32 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6

Эрон Ироқни мағлубиятга учратиб, ЖЧ-2022 йўлланмасига эга чиқди! Янгиликлар

Эрон Ироқни мағлубиятга учратиб, ЖЧ-2022 йўлланмасига эга чиқди!

Учинчи саралаш бочқичининг "А" гуруҳи 7-туридан ўрин олган Эрон - Ироқ учрашуви якунланди.

"Озоди" ўйингоҳида кечган баҳс мезбонлар фойдасига ҳал бўлди ва эронликлар Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 

Гап шундаки, Эрон 19 очко тўплади ва ҳар қандай ҳолатда гуруҳда учинчи ўринга тушиб кетмайди. Шу тариқа, Эрон ЖЧ йўлланмасини нақ қилди.

Эрон - Ироқ 1:0

"Озоди" стадиони

Гол: Меҳди Тареми 48'

Эрон - Амир Абидзода, Содиқ Муҳаррами, Шожа Ҳалилзода, Муҳаммад Канони, Омид Нурафкан, Саид Иззаттуллоҳи (Камол Камябиниа, 87), Алиризо Жаҳонбаҳш, Воҳид Амири, Али Голизаде, Меҳди Тареми, Саман Годдос (Паям Ниазманд, 77).

Ироқ - Фаҳад Толиб, Аҳмад Иброҳим, Франс Путрос, Ҳасан Матрук (Зидан Иқбол, 82), Башар Резан, Муҳаммад Али (Ҳасан Саййид, 57), Амир ал-Аммари (Ҳасан Абдулкарим, 58), Аҳмад Фархан (Ҳассан Аҳмад, 73), Айман Ҳуссайн, Саад Абдул Амир, Майтам Жаббор.

Турнир жадвали

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика