UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  13 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  11 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  33 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Эрон - Ироқ оғир ўйин ёхуд Эрматовга тасанно Янгиликлар

Эрон - Ироқ оғир ўйин ёхуд Эрматовга тасанно

Теглар :  ЭронИроқ
Кеча Дубайдаги «Ал-Мактум» стадионида ,Осиё чемпионати Д гуруҳидан ўрин олган 3-тур учрашуви бўлиб ўтди.

Майдонга азалий рақиблар Эрон ҳамда Ироқ терма жамоалари тушдилар. Бу икки терма жамоа ўртасидаги ўйинлар доим жуда кескин ўтиб келган. Кечаги учрашув гуруҳда ким ғолиб бўлишини ҳал қилиши билан аҳамиятли эди. Ўйинни кузатиш учун стадионга 15038 нафар мухлис ташриф буюрди. Кўпчилик мухлислар чипта топа олмай кўчада қолганлариниям кўрдик. Мухлислар  ўйиннинг бошидан то охирига қадар тинмай жамоаларини қўллаб туришди. Бу мухлисларнинг кўпроқ қисмини Эронликлар ташкил қилишди. Мухлислар билан тўлган стадионда футбол ўйнаш ёки ҳакамлик қилиш бир томондан  ёқимли бўлса, иккинчи томондан футболчи ва ҳакамларга яхшигина босимни ҳам юзага келтиради.

ОФК ҳакамлар қўмитаси Эрон - Ироқ учрашувини бошқаришни Равшан Эрматов бошчилигидаги Ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб  топширди. Эрматовга қанотларда Жаҳонгир Саидов ҳамда Абдуҳамидилло Расуловлар ёрдам беришган бўлса, дарвозалар ортида Ильгиз Танташев ва Валентин Коваленколар хизмат қилишди.



Ўйинни бевосита стадион медиа трибунасида кузатдим ва албатта эътиборимни кўпроқ ҳакамликка қаратдим.  Ҳакамлар учун жуда оғир ўйин бўлди. Ўйин давомида ҳар икки жамоа футболчилари ва мураббийлари Равшан Эрматовга кўп бора босим ўтказишга ҳаракат қилишди. Футболчилар бу учрашувдаги натижа учун ҳар қандай айёрликка тайёр бўлдилар. Улар ўзларини ҳам рақибларини ҳам аяб ўтиришмади. Бундай ўйинларда ҳакамнинг ўйин тизгинини қўлдан чиқармаслиги жуда муҳим бўлади. Акс ҳолда майдонда турли зиддиятли ҳолатлар вужудга келади.  БААдаги стадион медиа трибунасида журналистлар учун мониторлар ўрнатилган бўлиб, ҳар бир зиддиятли вазиятларни турли ракурслардан қайта намойиш қилиниб бориляпти.  Ёнимда Сомали, Ироқ, БАА, Эрон каби давлатлардан келган журналистлар ўтиришди. Бир вазиятда тўп Ироқлик футболчининг қўлига теккандек бўлди, Эрматов эса пеналти белгиламади. Эронлик футболчилар ёппасига ҳакамга ташланишди. Ҳамюртимиз ушбу вазиятдан жуда босиқлик билан чиқиб кетди. Бу ҳолат медиа трибунадаги журналистлар орасида дарҳол музокарага сабаб бўлди. Биласизми видео такрорни кўрган барча журналистлар, ҳатто Эронликлар ҳам пеналти йўқ экан, ҳакамга қойил дейишди. Шунда мен Равшан Эрматов Ўзбекистондан эканлигини уларга яна бир бор эслатиб қўйдим ва ичимда фахр туйғуси уйғонди.

Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ҳакамлар гуруҳи майдонни тарк этар экан ҳар икки жамоа бош мураббийлари Равшан Эрматовга миннатдорчилик билдирганларини гувоҳи бўлдим.Ўйиндан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳакамлар гуруҳи учрашувни  юқори савияда бошқарганларини таъкидлаб ўтишди. Ҳа ОФК бу учрашувни қайси ҳакамга топширишни пухта ўйлаганлиги бор гап. Равшан Эрматов мана шундай оғир ўйинларда ОФК ҳакамлар қўмитасининг жонига оро кирмоқда. Осиёнинг сўнгги йиллардаги тенгсиз ҳаками, жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан бири, Ўзбекистон ифтихори Равшан Эрматовга келгуси фаолиятида ҳам омад тилаймиз !

Акрамжон Мамадалиев.  Дубай шаҳридан махсус.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика