Эрнанес "Лацио" раҳбариятидан бошқа клубга қўйиб юборишларини сўрайди

Narzulla Saydullayev
20 окт 2013, 15:34
"Лацио" ярим ҳимоячиси Эрнанес клуб раҳбариятидан январда бошқа клубга ўтишига рухсат беришларини сўрамоқчи, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.
Бразилиялик футболчига ҳозирда "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Атлетико" клубларидан қизиқиш бор. Булар орасида имконияти энг юқори баҳоланаётгани мадрид клубидир. Чунки футболчининг ўзи ҳам Испанияга кўчиб ўтишни истаяпти. Бироқ "бургутлар" футболчи билан энг камида 25 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёрлар.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›