UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  2 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  15 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Эркинжон Турдимов: «Динамо» Самарқандга муносиб бўлиши лозим» Янгиликлар

Эркинжон Турдимов: «Динамо» Самарқандга муносиб бўлиши лозим»

10 октябрь, чоршанба куни «Динамо» марказий стадиони анжуманлар залида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов «Динамо» профессионал футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар, мухлислар ва ОАВ вакиллари билан учрашди.

Йиғилишда вилоят ҳокими “Динамо” клубининг жорий йилги мавсумдаги иштирокини танқидий ва таҳлилий тарзда баҳолаб, вилоятнинг бош жамоаси Самарқандга муносиб бўлиши лозимлигини таъкидлади.

- “Барчамиз жуда яхши биламиз, Самарқанд аҳли футболсевар халқ. Вилоятнинг қайси бир чеккасига борманг, футбол ҳақида гап очилганида “Динамо”нинг қайд этаётган натижаси одамлар орасида муҳокама қилинаётган бўлади. Самарқандимиз бош жамоасининг жорий йилда кўрсатаётган натижаси шахсан мени вилоят футбол ассоциацияси президенти сифатида қониқтирмаяпти” – дея таъкидлади Эркинжон Оқбўтаевич.

Йиғилиш давомида “Динамо” клуби раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, журналистлар ва мухлисларнинг таклифларини эшитган Эркинжон Турдимов “Динамо” клуби моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, футболчилар ва мураббийлар учун зарур шарт-шароит яратиш ва уларни муносиб рағбатлантиришда кузатилаётган муаммоларни бартараф этиш борасида кўрсатмалар берди.



Хусусан, жамоа машғулотлари учун муносиб ўйингоҳ ва майдон ажратиш, клуб қароргоҳи борасида янги таклиф киритиш, “Динамо” стадионидан фойдаланиш, замонавий автобус харид қилиш ва футболчиларни ўз вақтида рағбатлантириб бориш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Вилоят раҳбари “Динамо”нинг келгуси мавсумда Суперлигада иштирок этиши учун барча имконият яратиб берилишини, бунинг учун жамоа фақат ва фақат ғалабалари билан мухлисларни хурсанд этиши лозимлигини айтиб ўтди.

- “Динамо” – мамлакатимизнинг энг кўп аҳолига эга вилояти саналмиш Самарқанднинг бош жамоасидир. “Динамо” бу – Самарқанднинг ўзига хос кўп йиллик бренди. Ёдингизда бўлса, бир неча йил олдин “Динамо” номи ўзгартирилиб, “Афросиёб” ҳам, “Мароқанд” ҳам дея номланганди, аммо клуб ўз тарихи ва анъаналари билан “Динамо” сифатида машҳур. “Динамо” Самарқандга муносиб бўлиши лозим. Ҳозирги натижалар учун мураббий ва футболчиларни ҳозирдан қоралаш ниятим йўқ, сабаби уларга қандай шароит яратилганидан бехабарман. Ҳозирдан “Динамо” клубининг ташкилий ва молиявий йўналишларини белгилаб олишимиз даркор. Бундан буён нафақат “Динамо”, вилоят футболи ҳам имконқадар назоратимда бўлади. Болалар футболини ҳам ривожлантиришимиз керак. Болалар футболидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиб, шароитларни яна бир кўздан кечириш, стадион ва майдонларни яхшилаш борасида ишлар режасини тузишимиз шарт. Болалар ва ўсмирлар футболи бу - пойдевор, бунга жиддий ёндашиш лозим” – деди вилоят раҳбари.

Йиғилиш якунида Эркинжон Турдимов футболдаги муаммо ва камчиликлар, таклифлар борасида клуб раҳбарияти ва мураббийларни журналистлар ва мухлислар билан доимо очиқ мулоқотга киришишлари лозимлигини, Самарқанд футболи ривожи учун барча бирлашиб бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши шартлигини таъкидлади.

Тадбир якунида “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев сўзга чиқиб, Эркинжон Турдимовга футбол жонкуяри сифатида қилинаётган катта эътибор учун миннатдорчилик изҳор этиб, билдирилган ишончни оқлаш учун бутун жамоа масъулиятни ҳис этган ҳолда Суперлига йўлланмаси учун курашишини маълум қилди ва вилоят ҳокимига жамоа номидан “Динамо”нинг 49-рақамли либосини совға қилди.

“Динамо” клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика