Эркин Бойдуллаев машғулотларга қўшилди

2 май 2016, 22:05
"Насаф" таянч ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаев жароҳатидан фориғ бўлди.
Эркин Бойдуллаев жароҳати сабаб жамоасининг бир қатор ўйинларини ўтказиб юборганди. Хусусан "Ал Айн"га қарши Қаршидаги беллашувда ҳам Бойдуллаев жароҳат туфайли майдонга туша олмаганди. Футболчи "Насаф" билан БААга учиб кетган ва кечадан бошлаб машғулотларда иштирок этмоқда. Катта эҳтимол билан "Насаф" етакчиси "Ал Айн"га қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia