UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  5 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  6 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  9 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

Эркин Бойдуллаев: "ОЧЛ плей-офф ўйинларида қатнашиш ниятим бор" Янгиликлар

Эркин Бойдуллаев: "ОЧЛ плей-офф ўйинларида қатнашиш ниятим бор"

Бугун "Насаф"нинг моҳир марказий ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаевнинг соғлиги билан қизиқиб, қисқача суҳбат қилишга муяссар бўлдик.
Албатта, барча мухлисларни яқинлашиб келаётган "Насаф"нинг сафарда ўтказадиган ОЧЛ плей офф ўйинларида таркиб юзасидан бироз хавотирлари бор десак муболаға бўлмаса керак. Аслида таркиб бўйича эмас балки жорий мавсумда жароҳат олган ўйинчиларни қачон майдонга туша олиши кўпроқ қизиқтириши турган гап.

Ана шуларни ҳисобга олиб, "хизмат доирасидан ташқарида" қолаётган ўйинчиларнинг аҳволи билан қизиқиб, улар билан қисқача суҳбатлар уюштириб, сиз азиз мухлисларни бохабар қилиб боришни ният қилдик.

Жорий мавсумнинг 21-туридаги “Насаф”-“Нефтчи” 2:0 учрашувининг 10 дақиқасида жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этган жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллав жамоанинг кейинги беш муҳим учрашувларида майдонга туша олмади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек бугун Эркин Бойдуллаевнинг ҳозирги ҳолати билан қизиқдик.

- Ассалому алайкум, Эркинжон соғликларингиз ва кайфиятларингиз яхшими, жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлдингизми?


- Катта раҳмат, соғлигим жойида, айни пайтда жамоамиз футболчилари билан бирга клуб базасидаман. Ҳозирги кунда асосий эътиборим жисмоний тайёргарликларга қаратилган. Кайфиятим ҳам жуда яхши.

- Айтингчи Сиз қачон майдонга туша олишингиз мумкин?

- Келаси ойдан бемалол майдонда тўлиқ ҳаракат қилишим мумкин. Насиб бўлса, ОЧЛ плей-офф учрашувларида жамоамиз учрашувларида қатнашиш ниятим бор. Шунча дам олганим етади энди (кулиб).


Кўриб турганингиздек Эркин Бойдуллаевдан хавотир олишга ўрин йўқ. У деярли ўйнашга тайёр ҳолда.

Биз барча "Насаф" мухлислари номидан Эркин Бойдуллаевга мустаҳкам соғлик ва келаси йилги чемпионатда улкан зафарлар тилаб қоламиз. Жароҳат туфайли изтироблар ортда қолгани чин бўлсин деймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика