UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  5 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  5 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  7 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  9 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35

Эркин Бахтиёров "Пахтакор" — "Металлург" ўйинидаги ёрдамчи ҳакам ҳақида: "У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди" Янгиликлар

Эркин Бахтиёров "Пахтакор" — "Металлург" ўйинидаги ёрдамчи ҳакам ҳақида: "У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди"

ЎФA ҳакамлар департаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров "Самисов билан" лойиҳасига берган интервюсида Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Металлург" (2:1) учрашувидаги ёрдамчи ҳакамнинг жазоланганлигини айтиб ўтди.

"Ҳа, ёрдамчи ҳакам жазоланди. Бу нарса ОAВда ошкор қилинмади, лекин бу нарсанинг яширадиган жойи ҳам йўқ. У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди ва бу муддат ўтгунча у ҳеч қаерда ҳакамлик қилмайди. Суперлигада 2 та тур ўтганидан сўнг у ҳакам Биринчи лигадан бошлаб ҳакамлик қилишни бошлайди. Кимларгадир бу муддат кам туюлиши мумкин. Лекин вақт нуқтаи назаридан ўлчаб қаралса, ҳар ҳафтада биттадан тур бўлса ҳам бу 1 ой муддат дегани. 1 ой ёки 40 кун муддатга ҳам бориши мумкин. Шундан сўнг Биринчи лига, ўзини яхши кўрсата олса Про лигада ҳам ишлаши мумкин", — дейди Эркин Бахтиёров.

Маълумот учун, ўша ўйиндаги ёрдамчи ҳакам Далер Тиллоев 1-бўлимнинг 23-дақиқасида "Пахтакор" футболчиси Сардор Рашидовга тўп узатилаётган вақтда ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини кўрмай қолган ва якунда ҳужум гол билан тугаган эди.



 



Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика