UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Эркин Бахтиёров: "2021 йил Суперлигада бир турда иккита учрашувда VAR тизими ишлайди" Янгиликлар

Эркин Бахтиёров: "2021 йил Суперлигада бир турда иккита учрашувда VAR тизими ишлайди"

Айни кунларда Ўзбекистон Суперлига баҳсларида ишлайдиган ва уларга номзод бўлган ёш ҳакамлар учун ўқув-йиғин машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек ҳакамлар "Бунёдкор" академияси  майдонларида ўтказилаётган бир қатор ўртоқлик ўйинларида VAR  тизимидан фойдаланган ҳолда малакаларини оширишмоқда. Биз амалга оширилаётган ишлар юзасидан ЎФА ҳакамлар департаменти раҳбари вазифасини бажарувчи Эркин Бахтиёровни фикрлари билан қизиқдик.

"Ушбу семинар ўқув-машғулот йиғини тарзида ўтказилмоқда. Бу ҳар йили қиш ойларида ташкил қилинади. Аниқроғи мазкур йиғинлар янги мавсумга тайёргарлик вазифасини бажаради. Биринчи босқичда Суперлигада ишлайдиган ва учрашувларни бошқарадиган номзодлар иштирок этадилар. Аввалги йиллардан фарқли равишда жорий йилда бош ҳакамлар жисмоний жиҳатдан ҳам тестлар  ҳам топширишмоқда. ФИФА томонидан жорий қилинган "Yo - Yo" тестини ҳакамларимизда синаб кўрдик, улар мазкур топшириқларни муваффақиятли тарзда бажаришди. Биз истиқомат қилаётган меҳмонхонада назарий машғулотлар ҳам ўтказилмоқда, унда ўйинлардаги бир қатор вазиятлар, пенальти, ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлаш ФИФА инструкторлари томонидан ўргатилаётганини айтиб ўтиш жоиз. Мана уч кундурки "Бунёдкор" академиясида ўтаётган ўртоқлик учрашувларидан унумли фойдаланган ҳолда ҳакамларимизнинг VAR  билан ишлаш бўйича тажриба ва малакаларини ошириб борилмоқда. Амалга ошираётган ишларимиз янги мавсумда ўз мевасини беришига ишонамиз. 

VAR Суперлигада расмий ўйинларда ҳам қўлланилади. Ҳозирда ЎзПФЛ билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиқяпмиз. Ҳакамларни шартномаларини янгилаш, уларни юқори даражага олиб чиқиш устида иш кетмоқда. Айни вақтда режамиз бўйича 2021 йил Суперлигада бир турда камида иккита учрашувда VAR тизими ишлайди. Кейинчалик имкониятларимиз ошган сари битта турда бир нечта учрашувларда ушбу тизмни ишлатамиз",- дейди ЎФА ҳакамлар департаменти раҳбари.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика