UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  3 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  3 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  15 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  7 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3

Эриксеннинг агенти: "Кристиан ҳазиллашяпти" Янгиликлар

Эриксеннинг агенти: "Кристиан ҳазиллашяпти"

Дания терма жамоаси ва "Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг агенти Мартин Шутс футболчининг соғлиғи ҳақида гапирди.

"Биз кеча эрталаб гаплашдик. У ҳазиллашарди, кайфияти яхши, ҳаммаси жойида эди.

Барчамиз унга нима бўлганини билишни истаймиз, ҳатто унинг ўзи ҳам буни ангай олгани йўқ. Шифокорлар чуқур текширувлар ўтказади, бу вақт талаб этади.

Кристиан жуда бахтли, чунки у атрофда инсонларнинг қанчалик муҳаббати борлигини тушунди. Унга бутун дунёдан хабарлар келиб тушди. Унга нафақат жамоадошларидан, балки мухлислардан келган хабарлар ҳам катта таассурот қолдирди.

Эриксен таслим бўлмайди. У ва унинг оиласи барчага миннатдорчилик билдиради. Ҳа, дунёнинг ярми биз билан эди — ҳамма хавотирланди.

Ҳозир Кристиан дам олиши керак, унинг хотини ва ота-онаси у билан бирга. Футболчи назорат остида, эҳтимол сешанба кунигача шифохонада қолади. У Бельгияга қарши ўйинда жамоадошларини қўллаб-қувватламоқчи", — дейди агент.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика