

Қайд этилишича, футболчи келаси ёзда эркин агент сифатида клубдан кетишни истамоқда. Унинг хизматларига Манчестер Юнайтед", "Ювентус" ва "Реал" каби жамоалардан қизиқишлар бўлмоқда.
27 ёшли Эриксен 2013 йилда "шпорлар" таркибига бориб қўшилганди. Шу вақтдан буён у жамоаси таркибида 279 ўйинда қатнашиб, 66 гол урди ва 86 голга ассистентлик қилди.



