Эриксен "Тоттенхэм"дан уни трансферга қўйишларини талаб қилмоқда

Alisher
21 авг 2019, 11:50
"Тоттенхэм" хавбеки жамоадан кетишга қарор қилди.

Даниялик ўйинчи "шпорлар" раҳбариятидан уни трансферга қўйишларини сўради.

27 ёшли ўйинчи совринлар ютишни хоҳламоқда, Чемпионлар Лигаси финалидаги мағлубият эса унга ранжитган.

Олдинроқ, Эриксен "Тоттенхэм" билан шартномани узайтиришни рад этгани ҳақида хабарлар янграган эди. 

Ўшанда Лондон клуби раҳбарияти уни маошини 3 карра кўтармоқчи эди.

Эслатиб ўтамиз, Эриксен "шпорлар" таркибига 2013 йилда "Аякс" сафидан келиб қўшилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Times