Эриксен ЧЛ финалидан сўнг "Реал" футболчиси сифатида таништирилади

Alisher
21 май 2019, 13:27
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен фаолиятини "Реал"да давом эттиради.

27 ёшли даниялик футболчи Чемпионлар Лигаси финал ўйинидан сўнг "қаймоқранглилар" ўйинчиси сифатида таништирилади.

"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финал учрашуви 1 июнь куни Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида ўтказилади.

Эриксен 2018/19 йилги мавсумда "шпорлар" сафида 50та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 17та ассистга эгалик қилди. Данияликнинг "Тоттенхэм" билан тузган шартномаси 2020 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Эриксен 2013 йилдан буён "Тоттенхэм"да ҳаракат қилади. Футболчи бундан олдин эса "Аякс" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Chiringuito TV