UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Эрик тен Хаг "Лидс" билан ўйиндан сўнг: "МЮ жангга тайёр эмасди" Янгиликлар

Эрик тен Хаг "Лидс" билан ўйиндан сўнг: "МЮ жангга тайёр эмасди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Лидс"га қарши ўйиндан сўнг (2:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Очко қўлга киритдик дейишим мумкин. Чунки 0:2 дан ҳисобни тенглаштириш - ажойиб. Бошқа томондан дербиларни бундай бошлаш тўғри эмас. Жангга тайёр бўлиш лозим. Биз эса тайёр эмасдик.

Бу танаффусда айтган илк сўзларим бўлди. Йигитларга тайёр эканлигимизга ишонишимиз лозимлигини айтдим. Иккинчи бўлимда эса тезкор гол ўтказиб юбордик. 

Бир неча кундан сўнг яна ўйнаймиз. Агар биз ўз футболимизни кўрсата олсак, ғалаба қозонишга қодирмиз. Диққат-эътиборни сақлаб қолиш лозим. 

Сўнгги 20 дақиқада кўплаб вазиятлар яратдик. Аммо уларни голга айлантира олмадик. Дарвоза олдида совуққон ҳаракат қилиш лозим", - деди тен Хаг. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика