Эрик Тен Хаг: "Барселона - охирги йиллардаги энг яхши футболини кўрсатмоқда"

Tolibjon Qosimov
16 фев 2023, 17:08
Бугун Европа лигасида 1/16 финалнинг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтади.

Бугунги супер тўқнашув олдидан "қизил иблислар" устози Тен Хагнинг фикрлари

Эрик Тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Ўйинчилар тикланишмоқда. Скотт ҳафта охирида жамоага қўшилиши мумкин. Антони (Марсьяль) эса эҳтимол кейинги ҳафта қайтади".

Лича Мартинеснинг ўйнамаслиги ҳақида: "Бизда бу муаммони ечиш учун вариантлар кўп. Люк Шоудан бу жойда фойдалана оламиз. У "Лидс" билан баҳсда ўзини жуда яхши кўрсатди".

Рақиб ҳақида: "Улар охирги йиллардаги энг яхши футболларини кўрсатишмоқда. Уларнинг статистикаси ажойиб. Жуда яхши ҳимояланишади ва тўпни яхши назорат қилишади.

Иккала жамоа ҳам ўз олдига Чемпионлар лигасига қайтиш ва муваффақиятга эришишни мақсад қилиб қўйган. Бизни қизиқ ўйин кутмоқда".

Френки де Йонг ҳақида: "Френки - ақлбовар қилмас ўйинчи. У исталган жамоани кучайтира олади".

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com