UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  96 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Эрик Геретц: "Жамоамиз ёмон ўйнамади" Янгиликлар

Эрик Геретц: "Жамоамиз ёмон ўйнамади"

"Бунёдкор" - "Ал Жазира" ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Эрик Геретц иштирок этди.

"Ал Жазира" бош мураббийи Эрик Геретц матбуот анжуманлари залига кириб келди ва энди учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашади.

"Ўйин жуда яхши ва томошабоп кечди. "Бунёдкор" жуда кучли рақиб ҳисобланади. Биринчи бўлимда тўпни кўпроқ ўз назоратимизни ушлаб туришни истадик. Иккинчи таймда эса ҳужумкор футбол намойиш этишга ҳаракат қилдик. Қизил карточка кўрсатилган вазиятни кўриб чиқишни истардик. Менимча, бу вазиятда ҳакам нотўғри қарор қабул қилди. Уларни дарвозабонига ҳам пенальти бўлган вазиятда қизил карточка кўрсатилиши керак эди", - дея ўз сўзларини бошлади Эрик Геретц.

- Кеча "Бунёдкор" футболчиларини алоҳида таъкидлаб ўтишни истамагандингиз. Энди ўйиндан сўнг ўзизга манзур бўлган футболчиларни исмини айта оласизми?

- Рақиб бугун жамоавий ўйин кўрсатди. Бу ерда бирдамлик кўпроқ иш берди. Шу боис рақибни кучли жамоа сифатида айта оламан. Ҳеч кимни ажратиб кўрсатмоқчи эмасман.

- Бугун "Ал Жазира" негадир ўз даражасида ўйнай олмади?

- Ўйлашимча, ёмон ўйин кўрсатмадик. Биринчи ва иккинчи бўлимда ҳам футболчиларим яхши ҳаракат қилишди.

- Мирко Вучинич бугун нафақат асосий таркибда, балки ўйин қайдномасидан ҳам жой олмади. Бунинг сабаби нимада?

- Мирко Вучинич сўнгги бир ҳафтада учта учрашувни ўтказган эди. Шу боис унга бироз дам беришни истадим.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика