UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  0 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  6 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  10 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  5 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0

Эрик Геретц ишдан бўшагани йўқ Янгиликлар

Эрик Геретц ишдан бўшагани йўқ

Бугун Россиянинг футболга оид баъзи сайтларида Қатарнинг “Лахвия” клуби бош мураббийи Эрик Геретц ишдан кетгани тўғрисида хабарлар чиқди.
Лекин бизга маълум бўлишича, бельгиялик мураббий ишдан бўшагани йўқ.

Хабарингиз бор, бугун Осиё чемпионлар лигасининг 5-тур баҳсларига старт берилади. “Лахвия” бу турни ўз майдонида “Ал Айн”га қарши ўтказади. Кеча бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида шахсан Геретцнинг ўзи иштирок этди ва бўлажак баҳс хусусида ўз фикрларини билдирди.

Тўғри, айни пайтда “Лахвия”нинг ОЧЛдаги ишлари ҳеч юришмаяпти. Жамоа тўртта ўйиндан сўнг тўрт очко жамғарган ҳолда охирги ўринда боряпти. Аммо яқинда бу клуб Қатар чемпионлигини қўлга киритди. Иккинчи ўринни эса “Бунёдкор”нинг гуруҳдоши “Ал Жаиш” эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Эрик Геретц тўрт йилдан бери “Лахвия”ни бошқариб келяпти ва жамоага учинчи марта чемпионликни олиб берди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика