UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи? Янгиликлар

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи?

"Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев бундан буён клубдаги маошлар ва бошқа ҳисоботлар шаффоф тарзда бериб борилиши ҳақида таъкидлаганди.

Шундан кейин клуб матбуот хизмати асосий таркибидаги футболчилар, асосий жамоа мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятининг йиллик маош ва даромадлари акс эттирилган маълумотни тақдим қилди.

Унда энг кўп маош жамоанинг швейцариялик легионери Эрен Дердийокка тўланиши акс этган (йилига 1,3 млн евро). Шундан келиб чиқиб, бироз математик билимларимизни ишга солишга ва сиз учун бир қатор қизиқарли фактларни келтиришга қарор қилдик. 

1 евро 12 минг 694.6 сўмга тенг. 1,3 млн евро эса 16 503 028 661 (16 млрд) сўмга баробар. 

1. Эрен бир ойда 108 минг 333 евро (1 миллиард 375 миллион сўм) ишлаб топади. 

2. Бу ҳафтасига 25 минг 277 евро (320 миллион 882 минг сўм) дегани.

3. Дердийок бир кунда 3 611 еврога (45 миллион 840 минг сўм) эга бўлади.

4. "Пахтакор" ушбу футболчининг клубда ўтказган ҳар соати учун 150 евро тўлайди. Бу ўзбек сўмида 1 миллион 904 минг сўмга тенг.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланган. Эрен аллақачон клуб либосида 5 ой 18 кунни ўтказиб бўлди. У жорий йилнинг ортда қолган қисмида 596 минг еврони ўзиники қилишга улгурди (7 миллиард 566 миллион сўм).

Футболчининг майдондаги статистикасига эътибор қаратамиз. 

1. У жорий мавсумда 13 та ўйин ўтказишга улгурди. Демак, "Пахтакор" Дердийокнинг ҳар бир ўйини учун 45 минг 846 евро тўлаяпти. Бу ўзбек сўмида 582 миллион сўмга баробар.

2. У жорий мавсум "шерлар" либосида жами 1016 дақиқа ҳаракатланган. Демак, Тошкент клуби футболчининг майдонда ўтказган ҳар дақиқаси учун 587 евро тўлаяпти. Бу ўзбек сўмида 7 миллион 452 минг сўмга тенг. Бир дақиқа учун ёмон эмас, тўғрими?

3. У жорий мавсум "шерлар" либосида фақат 4 та гол урди. Демак, "Пахтакор" марказий ҳужумчининг ҳар голи учун 149 минг евро тўлаяпти. Бу ўзбек сўмида 1 миллиард 891 миллион 500 минг сўмга тенг!

Хуллас, 33 ёшли швейцариялик форвард ураётган бир голнинг баҳоси деярли 2 миллиард сўмга тенг. 

Қадрли мухлис, юқорида барча маълумотлар билан танишдингиз. Нима деб ўйлайсиз, Эрен Дердийок ўзига тўланаётган пулларни оқлаяптими?

Муаллиф :
Рейтинг: -121   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика