UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

"Eplmanager.com". Жамоани қандай тузган маъқул? Тўлиқ йўриқнома Янгиликлар

"Eplmanager.com". Жамоани қандай тузган маъқул? Тўлиқ йўриқнома

Англия Премьер-лигасига бағишланган "Eplmanager.com" фэнтези ўйини 3 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда.

Мана шу давр мобайнида 50га яқин ватандошларимиз ва ўнлаб бошқа мамлакат фуқаролари қимматбаҳо совғаларни ютиб олишди. Айни пайтда ҳам Iphone XS, Iphone XR ва Apple Watch series 4 совғалари қўйилган "XS-XR LEAGUE" давом этмоқда.

Шу ўринда кўплаб ўқувчилар томонидан бўлаётган илтимосларни инобатга олиб, "eplmanager.com" сайтида қандай жамоа тузган маъқул эканлигига тўхталиб ўтамиз.

Қандай схемада жамоа тузиш мумкин?

Бу ҳар бир фойдаланувчининг ўзига боғлиқ. Бунда ўнлаб схемалардан бирини танлайсиз: 3-4-3, 3-5-2, 4-4-2, 4-3-3, 4-5-1, 5-3-2 ва ҳоказо.


Дарвозабонлар

Ҳар бир турда жамоангизга дарвозабон танлашда асосан 2 жиҳатга эътибор қаратинг: Гол ўтказиб юбориш эҳтимоли жуда кам бўлган кучли жамоа кипери ёки кўп сейв қилиши мумкин бўлган дарвозабон. Шунингдек, посбонларнинг уйда ёки сафарда ўйнашини ҳам инобатга олинг.

Жамоангизда икки нафар нархи қиммат кипер бўлиши шарт эмас, акс ҳолда бошқа ўйинчиларни сотиб олиш учун имкониятларингиз чекланиб қолиши мумкин. Иккинчи дарвозабон арзон бўлгани маъқул. Чунки, барибир унинг очкоси ҳисобга олинмайди. Агар асосий посбонингиз маълум сабаб майдонга тушмай қолмаса. Яна бир керакли маълумот: айни пайтда "Арсенал"нинг асосий биринчи рақами бўлиб олган германиялик Бернд Ленонинг нархи бор йўғи 5 фунт. Бошқа кучли жамоалардагилар билан солиштирганда бу жуда кам нарх.

Жорий мавсум ортда қолган 16 турда "Ливерпуль" кипери Алиссон энг кўп нолга турди - 10та ўйин. Ундан кейинги поғоналарда Кепа Аррисабалага ("Челси") ва Эдерсон ("Манчестер Сити") - 8тадан қуруқ ўйин.

АПЛда ҳозирча энг кўп сейв қилган дарвозабон "Бёрнли" кипери Жо Харт бўлиб турибди. Харт 70та сейвни амалга оширган. Бу борада у ҳатто Топ-5 чемпионатлари орасида "Леванте" посбони Оиер (74та сейв)дан кейин иккинчи ўринда. "Вест Хэм" аъзоси Лукаш Фабиански 62та, "Кардифф"нинг филиппинлик дарвозабони Нил Этериж 57та, Мэтью Раян ("Брайтон", 55та) ва Давид Де Хеа (МЮ, 54та).


Айни пайтда "eplmanager.com"да энг кўп очко тўплаган дарвозабонлар



Ҳимоячилар

Ҳимоячи танлаётганда ҳам кўпроқ икки жиҳатга эътибор қаратинг: қанот ҳимоячилари ёки стандартларда бош билан гол уриши мумкин бўлган баланд бўйли марказий ҳимоячи. Шунингдек, ўз жамоасида стандартларни амалга оширадиган ҳимоячиларни ҳам иккиланмай олаверинг. Улар асосий очкони жамоаси нолга ўйнагани учун олишини ҳисобга олинг ва имкон қадар уйда тўп тепадиган ва гол ўтказиш эҳтимоли кам деб ҳисоблаган ўйинчиларингизни танланг.

Масалан, "Ливерпуль"нинг ҳар иккала қанот вакиллари Александр-Арнольд ва Эндрью Робертсон, "Челси"дан Маркос Алонсо ва Сезар Аспиликуэта, "Арсенал"дан Эктор Бельерин ва Сеад Колашинац, "Манчестер Сити"дан Кайл Уокер, "Тоттенхэм"дан Киран Триппьер ва Бен Дэвис, МЮдан Эшли Янг, "Лестер"дан Рикардо Перейра, "Эвертон"дан Люка Дин, "Вулверхэмптон"дан Мэтт Доэрти, "Уотфорд"дан Хосе Холебас, "Кристал Пэлас"дан Ван Аньхолтлар доимий равишда ҳужумга ўтиб туришади ва жамоасининг голларида тез-тез иштирок этишади. Гол уриб турадиган марказий ҳимоячиларни бирма-бир санаб ўтирмаймиз ва яхшиси ҳозиргача энг кўп очко тўплаган ҳимоячиларни келтириб ўтамиз.


Бу амплуа вакилларига оид бир қизиқ маълумот: "Кардифф"да ҳимоячи деб келтирилган Каллум Патерсон аслида марказий ҳужумчи, бўлиб ҳам жамоасининг тўпурари - 4та гол. Шунингдек, "Вулверхэмптон" аъзоси Мэтт Доэрти ўнг қанотда латерал ҳимоячи ролини бажаради ва дебютантларнинг кўпгина голлари айнан у орқали яратилади.

Энг кўп қуруқ ўйин ўтказган жамоалар.


Ярим ҳимоячилар

Бунда ўз-ўзидан кўпроқ гол урадиган ва голли паслар берадиган ўйинчиларни олиш муҳим. Ярим ҳимоячи танлаётганда уларнинг бурчак ва жарима зарбалари, шунингдек, пенальти тепишларига урғу беринг. Масалан, айни пайтда АПЛ клубларидаги ярим ҳимоячилар орасида Эден Азар ("Челси"), Гулфи Сигурдссон ("Эвертон"), Рубен Невеш ("Вулверхэмптон"), Лука Миливоевич ("Кристал Пэлас")лар ўз жамоаларида асосий пенальтичи ҳисобланишади.

Ярим ҳимоячилар орасидан таянч зонада тўп тепадиганларни олманг, чунки улар одатда ҳужумнинг бошланиш зонасида бўлишади, якунловчи худудда эмас. Фақатгина "Кристал Пэлас" вакили пенальтиларни тепгани учун ҳам таянч ярим ҳимоячиси бўлишига қарамай кўп очко йиғади.

Жамоангизда 3 нафар қиммат нархдаги ярим ҳимоячи бўлса бошқа позицияларга кўнглингиздаги ўйинчиларни сотиб ололмаслигингиз мумкин. Шу сабаб Азар, Мане, Стерлинг, Сане, Давид Силва, Деле Алли, Эриксен, Сон, Де Брюйне каби қимматбаҳо ўйинчилардан фақат икки нафарини танлаганингиз маъқул. Агар улар 3 нафар бўлган тақдирда ҳужумчиларнинг нисбатан арзонроқларини олишингизга тўғри келади. Яъни, имконият чегараланиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас.

Арзон ярим ҳимоячилардан Фрэйзер ("Борнмут"), Фелипе Андерсон ("Вест Хэм"), Перейра ("Уотфорд"), Мэддисон ("Лестер"), Таунсенд (Кристал Пэлас), Солли Марш (Брайтон), Давид Брукс ("Борнмут")ларни тавсия қиламиз.

Айни пайтда "eplmanager.com"да энг кўп очко тўплаган ярим ҳимоячилар



Ҳужумчилар

Премьер-лигада танлаш учун энг қулай позиция ҳужум дейиш мумкин. Чунки, сизда вариантлар жуда ҳам кўп эмас. Жорий мавсум форвардлар самарадорлик борасида бироз оқсашмоқда. Балки, бу айрим жамоаларда муқобил ҳужумчилар хизматидан фойдаланиш камайгани ва жароҳатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Олд чизиқ вакилларини олаётганда ҳам уйда тўп тепишига эътибор қаратинг. Салаҳ ("Ливерпуль"), Обамеянг ("Арсенал"), Уилсон ("Борнмут"), Митрович ("Фулхэм"), Маррей ("Брайтон"), Ришарлисон ("Эвертон"), Кейн ("Тоттенхэм"), Хименез ("Вулверхэмптон") каби ҳужумчиларни уйдаги ўйинларида иккиланмай олавериш мумкин. Албатта, нисбатан кучсиз жамоалар фаворитларга қарши майдонга тушганда бу тавсия қилинмайди. Охирги ўйинларда Салаҳ, Обамеянг, Марсьяль, Кейн, Уилсон, Хименез, Ришарлисон, Маррей ва Рэшфордлар анча яхши формага кириб олишган.

Айни пайтда "eplmanager.com"да энг кўп очко тўплаган ҳужумчилар



Айни пайтда Англия Премьер-лигаси тўпурарлари


Айни пайтда АПЛда энг кўп голли пас берган ўйинчилар


АПЛда энг кўп гол урган жамоалар. Ҳужумкор ўйинчиларни кўпроқ шу жамоалардан терган яхшироқ.


МОНЕТАЛАР

Шунингдек, "eplmanager.com"да қўшимча имкониятларга эга бўлиш учун монеталар сотиб олишингиз мумкин. Тўловни "VISA", "MasterCard" ва "Click" орқали амалга оширишингиз мумкин. "Click" орқали 100 монетани 8 минг сўмга харид қиласиз.

Монеталар сотиб олиш сизга нима беради?


1. Ҳар бир тур олдидан 250 монета эвазига фақатгина ўша тур учун чексиз трансферларни амалга оширишингиз мумкин. Монета ишлатмаган тақдирингизда сизда фақат битта текин трансферни амалга ошириш имкони бўлади. Яъни, уч ҳужумчингиздан икки нафари жароҳат олган бўлса, у ҳолда сиз чексиз трансферларни сотиб олганингиз маъқул.

2. 300 монета эвазига бир клубдан 3 эмас, 4 нафар футболчи олиш имконини беради. Бу бутун мавсум учун амалда бўлади.



Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика