UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  3 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  1 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  5 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  8 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  13 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  22 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  15 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  247 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12

EPLMANAGER: Сиз сотиб юборишингиз ва харид қилишингиз керак бўлган 4 футболчи Янгиликлар

EPLMANAGER: Сиз сотиб юборишингиз ва харид қилишингиз керак бўлган 4 футболчи

Теглар :  Eplmanager
Eplmanager фэнтези-футбол сайтида совғалар учун кураш авжига чиққан.

Эртага АПЛнинг 6-тур учрашувлари бошланади. Биз EPLMANAGERда сизга фойда келтирадиган маслаҳатлар беришни бошлаймиз:

СОТИШ КЕРАК


Гарри Кейн - "Тоттенхэм" тўпурари кўпчиликнинг таркибида бўлиши аниқ. Кейн 5-тур баҳсида жиддий жароҳат олди ва энди узоқ муддат майдонга туша олмайди. Таркибида ушбу инглиз борлар тезроқ ундан қутилишини маслаҳат берамиз.


Жейми Варди - Клаудио Раньери Вардини Чемпионлар лигаси учун асраши мумкин. Айни дамда жамоада ҳужумчилар кўпайиб кетди. Бунинг устига 30 млн. еврога харид қилинган Слимани ўтган турда дубль қайд этди. Ушбу форвард 6-турда асосий таркибда бўлиши мумкин.


Давид Сильва - Ушбу ўйинчининг маҳоратига шубҳа йўқ, аммо у 18 ойдан бери майда жароҳатлар билан курашиб, кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди. У "Борнмут"га қарши баҳсни (4:0) ўтказиб юборди ва Гвардиола таваккал қилмаса керак.


Скот Данн - "Кристал Пэлас" футболчиси "Саутгемптон"га қарши Англия лига Кубоги баҳсида жароҳат олди. У "Сандерленд"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши аниқ.


ХАРИД ҚИЛИНГ


Шеймус Коулман - Бу футболчи фэнтези фойдаланувчиларининг севимли ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У доимо ўнг қанотдан ҳужумга қўшилиб, гоҳ гол уради, гоҳида эса голга ассистентлик қилади. Коулман яқинда жароҳатидан қутилди ва асосий таркибда майдонга тушиши эҳтимоли катта.


Сон Хён Мин - Мавсум бошида жанубий кореялик Кристиан Эриксен, Деле Алли ва Эрик Ламелада қимматлашиб кетишини кутмагандингиз. Сон Хён Мин гол урганидан сўнг Почеттино уни фақат асосий таркибда туширмоқда. Футболчининг иқтидорига ишонадиган бўлсак, у Кейн йўқлигидан унумли фойдаланиб қолиши мумкин.


Рахим Стерлинг - Гвардиола ушбу футболчини қайтадан кашф қила олди. Фэнтези иштирокчилари бу футболчини асосий таркибнинг доимий ўйинчисига айлантиришмоқда. "Суонси"га қарши баҳсда Стерлинг уни танлаганларга яхшигина очко ишлаб бериши мумкин.


Чарли Остин - Бу футболчи Хитойга йўл олган Грациано Пелле ўрнига харид қилинган. Энди у ўзини кўрсатиши керак. Остин жуда яхши формада ва у асосий таркиб футболчиси бўлиши аниқ.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика