Энрике - МЮ мураббийлиги учун шорт-листда. Раҳбарият у клубга муваффақият қайтаради деб ҳисоблайди

Alisher
10 фев 2022, 16:15
"Манчестер Юнайтед" янги бош мураббий қидирмоқда.

Мавсум якунланиши билан жамоани ҳозирда бошқараётган Ральф Рангник ўз лавозимини тарк этади. МЮ шорт-листида Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике бор.

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти испанияликда техник хусусиятлар ва клуб муваффақиятларини қайтариш учун тажрибаси бор деб ҳисоблайди.

Шорт-листдан шунингдек Маурисио Почеттино (ПСЖ) ва Эрик тен Хаг ("Аякс") ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Энрике 2015 йилда "Барселона" билан Чемпионлар Лигаси, Ла Лига ва Испания Кубогини қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›