UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:3 (матнли трансляция)  176 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  16 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Энрике Германияни гуруҳда қолдириб кетиш ҳақида ўйлаяптими? Янгиликлар

Энрике Германияни гуруҳда қолдириб кетиш ҳақида ўйлаяптими?

Бугун, 1 декабрь қишнинг илк куни, об-ҳаво ҳам шунга монанд.

Олдингиларидан фарқли қиш фаслида ўтаётган мундиаль ҳарорати тобора ортиб бормоқда. 

Кеча Аргентина, Польша ва Австралия плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди. Саудия Арабистони термаси вакиллари эса илк турдаги муваффаққиятдан сўнг гуруҳда қолиб кетишди. Гўёки Осиё эртаги якунига етаёткандек. Даставвал Эрон, кеча тунда эса араблар мусобақани тарк этишди. Навбат кунчиқар юрт вакилларигами? Буни бугун тунда билиб оламиз. Демак, қуйида қитъадошларимиз жой олган "Е" гуруҳи интригаларига тўхталамиз.



Кўриб турганингиздек, гуруҳда испанияликлар 4 очко билан етакчи бўлса, кейинги ўринларни Япония ва Коста-Рика термалари бир-хил 3 очко билан банд қилишган. Яхши юрмаётган "немис машинаси" эса сўнгги поғонада. Японияликлар илк турда Германияни сенсацион тарзда мағлуб қилгач, улардан кўп нарса кутилганди, аммо 2-турда Коста-Рикадан учралган аламли мағлубият кунчиқар юрт вакилларини қийин вазиятга солиб қўйди. Энди сўнгги турда улар турнир фаворитларидан бири Испания синовидан ўтишлари керак бўлади. Коста-Рика Германия билан ўйнашини ҳисобга олсак, испанияликларга дуранг ҳам етарли бўлар. Хўш, Энрике японияликларга қарши қандай ўйин услубини танлайди? Етакчиларга дам берадими ёки асосий куч ўйинга ташланадими? Кеча иккинчи таркиб билан ўйнаган францияликларнинг Тунисга мағлуб бўлиши катта эҳтимол испанияликларга огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилган бўлса ажабмас. 



Эҳтимоллик назариясига асослансак, кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам Испанияни кейинги босқичга олиб чиқади, фақат немислар Коста-Рикага мағлуб бўлмасликлари керак. Япония қарши ҳужумда ўйнаса, яхшироқ кўринмоқди. Илк турда айнан шу йўсинда ғалабага эришилди. Иккинчи турда эса биринчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракат қилиб Коста-Рикага мағлуб бўлди. Луис Энрике ўз услубига содиқ қоладиган мураббий эканлигини инобатга олсак, Япония катта эҳтимол иккинчи жамоа бўлиб ўйнайди ва омадини қарши ҳужумлардан излайди. Шу томондан улар ўта хавфли. Испанияликлар вазиятга жиддий ёндашишмаса, илк турдаги Германиянинг ҳолига тушиб қолишлари ҳеч гап эмас. 



Якуний турда интрига кўпроқ Испания – Япония қарама-қаршилигида. Коста-Рика хусусида аввал айтганимдек, улар мусобоқанинг энг кучсиз жамоаси ва якунда Германиядан йирик ҳисобда мағлуб бўлса керак. Ҳа яна бир маълумот: Испания – Германия ўйини сўнгида Антонио Рюдигер клубдоши Дани Карвахалдан Японияни ютиб беришни сўраган. Энрике кучли рақиб Германияни гуруҳда қолдириб кетиш ҳақида ўйлаётган бўлиши ҳам мумкин. Кўрамиз ва кузатамиз. Барчаси бугун тунда ҳал бўлади.


Жалолиддин Халилов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика