UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  140 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  10 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  9 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  24 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  35 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

Энрике Германияни гуруҳда қолдириб кетиш ҳақида ўйлаяптими? Янгиликлар

Энрике Германияни гуруҳда қолдириб кетиш ҳақида ўйлаяптими?

Бугун, 1 декабрь қишнинг илк куни, об-ҳаво ҳам шунга монанд.

Олдингиларидан фарқли қиш фаслида ўтаётган мундиаль ҳарорати тобора ортиб бормоқда. 

Кеча Аргентина, Польша ва Австралия плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди. Саудия Арабистони термаси вакиллари эса илк турдаги муваффаққиятдан сўнг гуруҳда қолиб кетишди. Гўёки Осиё эртаги якунига етаёткандек. Даставвал Эрон, кеча тунда эса араблар мусобақани тарк этишди. Навбат кунчиқар юрт вакилларигами? Буни бугун тунда билиб оламиз. Демак, қуйида қитъадошларимиз жой олган "Е" гуруҳи интригаларига тўхталамиз.



Кўриб турганингиздек, гуруҳда испанияликлар 4 очко билан етакчи бўлса, кейинги ўринларни Япония ва Коста-Рика термалари бир-хил 3 очко билан банд қилишган. Яхши юрмаётган "немис машинаси" эса сўнгги поғонада. Японияликлар илк турда Германияни сенсацион тарзда мағлуб қилгач, улардан кўп нарса кутилганди, аммо 2-турда Коста-Рикадан учралган аламли мағлубият кунчиқар юрт вакилларини қийин вазиятга солиб қўйди. Энди сўнгги турда улар турнир фаворитларидан бири Испания синовидан ўтишлари керак бўлади. Коста-Рика Германия билан ўйнашини ҳисобга олсак, испанияликларга дуранг ҳам етарли бўлар. Хўш, Энрике японияликларга қарши қандай ўйин услубини танлайди? Етакчиларга дам берадими ёки асосий куч ўйинга ташланадими? Кеча иккинчи таркиб билан ўйнаган францияликларнинг Тунисга мағлуб бўлиши катта эҳтимол испанияликларга огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилган бўлса ажабмас. 



Эҳтимоллик назариясига асослансак, кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам Испанияни кейинги босқичга олиб чиқади, фақат немислар Коста-Рикага мағлуб бўлмасликлари керак. Япония қарши ҳужумда ўйнаса, яхшироқ кўринмоқди. Илк турда айнан шу йўсинда ғалабага эришилди. Иккинчи турда эса биринчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракат қилиб Коста-Рикага мағлуб бўлди. Луис Энрике ўз услубига содиқ қоладиган мураббий эканлигини инобатга олсак, Япония катта эҳтимол иккинчи жамоа бўлиб ўйнайди ва омадини қарши ҳужумлардан излайди. Шу томондан улар ўта хавфли. Испанияликлар вазиятга жиддий ёндашишмаса, илк турдаги Германиянинг ҳолига тушиб қолишлари ҳеч гап эмас. 



Якуний турда интрига кўпроқ Испания – Япония қарама-қаршилигида. Коста-Рика хусусида аввал айтганимдек, улар мусобоқанинг энг кучсиз жамоаси ва якунда Германиядан йирик ҳисобда мағлуб бўлса керак. Ҳа яна бир маълумот: Испания – Германия ўйини сўнгида Антонио Рюдигер клубдоши Дани Карвахалдан Японияни ютиб беришни сўраган. Энрике кучли рақиб Германияни гуруҳда қолдириб кетиш ҳақида ўйлаётган бўлиши ҳам мумкин. Кўрамиз ва кузатамиз. Барчаси бугун тунда ҳал бўлади.


Жалолиддин Халилов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика