UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  3 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  5 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4

"Энг зўр-2022" тақдирлаш маросими якунланди. Про лига ва Суперлиганинг энг яхшилари, йил футболчиси ва мураббийи эълон қилинди Янгиликлар

"Энг зўр-2022" тақдирлаш маросими якунланди. Про лига ва Суперлиганинг энг яхшилари, йил футболчиси ва мураббийи эълон қилинди

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ йил якунларига бағишлаб ўтказган "ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022" тақдирлаш маросими якунига етди.

Маросимни онлайн тарзда ушбу саҳифада кузатиб бордингиз. Қуйида турли номинациялар ғолиблари билан танишишингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ

Маросим ниҳоясига етди. 

Суперлига рамзий жамоаси

Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар: Дилшод Саитов ("Насаф"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Рустам Ашурматов ("Навбаҳор"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев ("Олимпик"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Отабек Жўрақўзиев ("Олимпик"), Хуршид Ғиёсов (АГМК), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор")

Ҳужумчи: Драган Черан ("Пахтакор")

Мураббий: Максим Шацких ("Пахтакор")

"Йилнинг энг яхши футболчиси"

"Навбаҳор" клуби етакчиси Жамшид Искандеров "Йилнинг энг яхши футболчиси" совринини қўлга киритди.

"Йилнинг энг яхши мураббийи"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва "Олимпик" клуби бош мураббийи Тимур Кападзе "Йилнинг энг яхши мураббийи" совринини қўлга киритди.

"Энг яхши аёл футболчи"

"Севинч" клуби аъзоси Маҳлиё Сарикова "Энг яхши аёл футболчи" совринини қўлга киритди.

"Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи"

"Сўғдиёна-W" клуби бош мураббийи Шерали Бобоқулов "Аёлларнинг энг яхши мураббийи" совринини қўлга киритди.

Про лига, U-21 ва аёллар чемпионати трансляциялари учун Sports.uz сайти ва Хайрулла Ҳамидов махсус совринга эга чиқди. 

"Coca Cola Суперлигада йил голи" соврини ғолиби – Ислом Тошпўлатов 

"Coca Cola Суперлига футболчиси"

"Пахтакор" клуби етакчиси, Ўзбекистон Суперлигаси ғолиби ва чемпионат тўпурари Драган Черан "Coca Cola Суперлига футболчиси" совринини қўлга киритди.

"Coca Cola Суперлига мураббийи"

"Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Coca Cola Суперлига мураббийи" совринини қўлга киритди.

"Про лига футболчиси"

"Бухоро" клуби аъзоси, жорий мавсумда 23 та гол билан Про лига тўпурарига айланган Рўзимбой Аҳмедов "Про лига футболчиси" совринини қўлга киритди.


"Про лига мураббийи"

"Андижон" клуби билан жорий мавсумда Про лига ғолиблигини қўлга киритган Виктор Кумиков "Про лига мураббийи" совринига муносиб деб топилди.

"Аёллар Олий лигаси тўпурари"

"Сўғдиёна-W" клуби етакчиси Диёра Хабибуллаева 37 та гол билан жорий мавсумнинг "Аёллар Олий лигаси тўпурари"га айланди.


"Аёллар Олий лигаси йил футболчиси"

"Севинч" клуби вакиласи Мафтуна Шойимова "Аёллар Олий лигаси йил футболчиси" совринини қўлга киритди.


"Аёллар Олий лигаси мураббийи"

"Севинч" клуби бош мураббийи Владислав Хан "Аёллар Олий лигаси мураббийи" совринини қўлга киритди.


"Энг яхши футзалчи"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ҳамда "БМБ" клуби етакчиси Ҳусниддин Нишонов "Энг яхши футзалчи" совринини қўлга киритди.

Нишонов якунланган мавсумда футзал бўйича Осиё кубогида бронза медалини қўлга киритди, шуниндек, "Жиззах-Кентекс" сафида мамлакат чемпионлиги ҳамда кубоги ғолибига айланди.

"Энг яхши футзал мураббийи"

Жорий йил Кувайтда ўтказилган Осиё кубогининг бронза медали соҳиби, шуниндек, "Жиззах-Кентекс" билан биргаликда мамлакат чемпионлиги ҳамда кубоги ғолиби — Баҳодир Аҳмедов "Энг яхши футзал мураббийи" совринини қўлга киритди.

"Ёш юлдуз"

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги кумуш медали соҳиби, шунингдек, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси етакчиси Аббосбек Файзуллаев “Ёш юлдуз” совринини қўлга киритди.

Файзуллаев жорий мавсум Coca Cola Суперлигасининг 21 та ўйинида майдонга тушди, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

"Энг яхши ёшлар мураббийи"

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов "Энг яхши ёшлар мураббийи" совринига муносиб деб топилди.

Нишонов Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи сифатида жорий йилнинг август ойида Японияда ўтказилган "SBS Cup" турнирида иштирок этди. Мусобақа давомида “Шизуока”, Япония ва Уругвай ёшлар терма жамоаларидан устон келиб, якунда чемпионга айланди. Бундан ташқари, унинг жамоаси сентябрь ойида Малдив, Мянма, Саудия ва Хитой ёшлар жамоасини мағлуб этиб, U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичини гуруҳ пешқадами сифатида якунлади.


"Фейр-плей"

Бутун йил давомида энг кам бюджет айнан "Хоразм" футбол клубида эди. Суперлиганинг айрим жамоалари "Хоразм" клубининг сметасидан 20 баробар кўпига эга. Шунга қарамай, хоразмлик футболчилар ҳақиқий ирода кўрсатди. Йигитлар бир неча ой маош олмаган ҳолатида ҳам ғурур ва номусидан воз кечмади. Улар ўз ота-онаси, оиласи ва мухлислари учун охиригача жанг қилди. Ўта кам смета билан Про лиганинг тўртинчи жамоаси бўлиш таҳсинга сазовор.


"Йил ҳаками"

Вадим Агишев ва Розиябону Юсупова "Йил ҳаками" совринини қўлга киритдилар.

"Фидойилик рамзи"

Қарийб 35 йилдан буён қўқонлик футбол мухлислари, Қўқонга ташриф буюраётган футбол жамоалари учун хизмат қилаётган инсон, 70 ёшли Анвар Охунов "Фидойилик рамзи" соврини билан тақдирланади.

“Қўқон-1912”, “Турон”, “Нефтчи”, “Дўстлик Олтиариқ” каби жамоалар мухлислари ўз стадионларини Анвар аканинг овозисиз тасаввур қила олмайди. 

"Ўзбек футболи нуронийси"

Ўзбек футболи тарихидаги энг ёрқин юлдузлардан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, Шуҳрат медали соҳиби — Биродар Абдураимов "Ўзбек футболи нуронийси" соврини билан тақдирланди.


- Дастлабки номинация ғолиби эълон қилинди.

- Бошловчилар Дарвоз Файзиев ва Лайло Рустамова маросимни бошлаб берувчи нутқ ирод этмоқда.  

- Маросим бошланмоқда. Саҳнада DJ King Macarella мусиқалари янграб ўтди. 

- ZO'R TV Renaissance Hall мезбонлигидаги тадбир соат 16:30 да бошланади.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика