UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  33 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  47 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  112 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Энг оғриқли нуқта ҳақида: «Кримец, Аъзамов, Алиқулов ва Ашурматов ҳозирги кунда миллий жамоага лойиқ» Янгиликлар

Энг оғриқли нуқта ҳақида: «Кримец, Аъзамов, Алиқулов ва Ашурматов ҳозирги кунда миллий жамоага лойиқ»

Биласиз, охирги йилларда Ўзбекистон миллий жамоаси марказий ҳимоясида жуда катта муаммолар кўзга ташланмоқда.

Масалан, Миржалол Қосимов ёки Самвел Бабаян даврида миллий жамоамиз мудофаа чизиғига ортиқча саволлар бўлмаган. Тўғри, якунда терма жамоамиз Қосимов ёки Бабаян бошқарувидаги даврда ҳам кўзланган асосий мақсадга эришмаган бўлсада, бунга асосий сабаб сифатида ҳимоядаги муаммоларни эмас, балки ҳужумдаги самарадорлик етарли даража бўлмагани билан изоҳлаш мумкин. Чунки ўшанда биргина гол иккита мундиал чиптасидан мосуво қилганди.

Аммо охирги йилларда терма жамоамизнинг энг оғриқли нуқтаси ҳужумда эмас, балки кўплаб голлар ўтказиб юбориш билан боғлиқлиги сабаб мудофаа чизиғидаги камчиликлар билан изоҳланмоқда.

Эктор Купер, Вадим Абрамов ва Сречко Катанец ҳам энг асосий муаммони аввало ҳимоядан изламоқда. Ўйинлардаги натижалар ва ўтказиб юборилаётган кўплаб голларда айнан мудофаа чизиғида йўл қўйилган позицион хатолар панд бераётгани мутахассислар таҳлилида ҳам ўз тасдиғини топмоқда. Гап мудофаа чизиғидаги муайян бир хатоларда ҳам эмас, балки охирги йилларда терма жамоамизда ким марказий ҳимоячи бўлишга лойиқлигини излашда ҳам бош мураббийлар катта хатоларга йўл қўйишмоқда. Очиғи, Абрамов ҳам ва ҳозирда терма рулига ўтирган Катанец ҳам марказий ҳимояни шакллантиришда аниқ бир тўхтамга келмаганини яқин келажакда бўлиб ўтган учрашувларимизда тандемлар, асосий таркибдаги номлар доимий ўзгариб турганидан ҳам сезиш қийин эмас.

Миллий терма жамоа таркиби охирги пайтларда кескин ёшартирилаётгани, миллий жамоага футболчи жалб этишда унинг имконияти, ўйини, ҳолати ва даражасидан ҳам кўра ёшига кўпроқ урғу қаратилаётгани балки марказий ҳимоямизни шакллантира олмаётганимизнинг асосий муаммосидир, балки...

Айнан миллий жамоамизнинг марказий ҳимоядаги муаммолар бўйича яқин ўтмишдаги терма жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси, ҳимоя қўрғонимиз бўлган тажрибали Анзур Исмоиловнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.




Биринчи асосий савол, яъни мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб балки Осиё Кубоги олдидан муаммо бартараф этилмайдиган бўлса, Анзур Исмоилов терма жамоадаги фаолиятини қайтадан тиклаш таклифига қандай жавоб берган бўларди?

«Очиғи, бу ҳақиқатдан йироқ нарса, менимча. Чунки барибир қачондир ёшлар чиқиши, улар ҳам ўз ўрнини топиши керак. Улар ҳам қозонда қайнаб, керак бўлса терма жамоа даражасида пишиши керак», дея Анзур Исмоилов терма жамоадаги фаолиятини қайта тиклашни ўйламаётганини таъкидлади.

Иккинчи савол, яъни ҳаммани қизиқтираётган ва ўйлантираётган нарса: Айни пайтда терма жамоага муносиб ва лойиқ бўлган энг кучли 4 нафар марказий ҳимоячилар кимлар? Анзур Исмоилов талқинида ушбу саволга жавоб изладик:

«Ҳозирги кунда Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Ҳусниддин Алиқулов ва Рустам Ашурматов сингари ҳимоячилар миллий жамоа шарафини ҳимоя қилиш даражасида. Айнан 4 нафар марказий ҳимоячиларни кўрсатиш керак бўлса, мен аввало ушбу футболчиларга эътибор қаратган бўлардим. Шунингдек, кўплаб ёш истеъдодлар ҳам чиқиб келишмоқда. Ҳозирги кунда Абдулла Абдуллаев ёки бошқа ёш ҳимоячиларга имконият берилса келажакда улар ишончни оқлашлари мумкин», деди Анзур Исмоилов.

Хулосани эса бош мураббий жаноб Сречко Катанецга қолдирган маъқул.


Собитқадам





Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика