UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса биринчи  0 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  61 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   2 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  24 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  3 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  4 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3

“Энфилд”даги қаторасига 6-мағлубиятдан кейин Клопп нималар деди? Янгиликлар

“Энфилд”даги қаторасига 6-мағлубиятдан кейин Клопп нималар деди?

АПЛ 27-тури доирасида ўтган “Ливерпуль” – “Фулхэм” (0:1) баҳсидан кейин мезбонлар устози Юрген Клопп ўз фикрларини айтди.

“Фулхем” бизга муаммолар туғдириши аниқ эди. Улар ажойиб формада, бу кучли жамоа. Барчамиз бу каби жамоани АПЛда қолиши керак деб ҳисоблаймиз.

Баъзи вазиятларда учрашувнинг боришига катта таъсир ўтказдик. Танаффус олдидан урилган гол эса бизга жиддий зарба берди. Бунга тўғри ёндашишга урундик ва йигитлар ҳам буни уддалашди. Бироқ, якунда гол уролмадик ва бу катта муаммодир. Жорий мавсумда ўз формамизга кира олмадик. Йигитлар ҳали ҳамон керакли жиҳатларга эга, аммо ҳозир уларни тўғри намоён эта олишмаяпти. Агар вазиятни бир кунда ўзгартириш имкони бўлганда, бу қойилмақом ишга айланарди.

Йигитларим ҳам зафар қучишни хоҳлашди. Ғолиб ютқазган жамоадан кўра кўпроқ ғалабани истаган, деб айтиш осон. Ўйлашимча, муаммо бунда эмас”, дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, “қизиллар” мана 8 ўйиндан бери “Энфилд”да ғалаба қозона олмаяпти. Мағлубиятли серия эса қаторасига 6 учрашувдан бери давом этмоқда.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика