UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  0 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  11 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  5 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  31 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  11

«Энфилд» стадиони. XX асрдан XXI асргача Янгиликлар

«Энфилд» стадиони. XX асрдан XXI асргача

"Ливерпуль" клубининг уй стадиони "Энфилд" ҳақидаги илк хотиралар 1859 йилга бориб тақалади.

Орадан 25 йил ўтиб эса стадиондан "Эвертон" фойдаланишни мақсад қилади. Жамоа хўжайинига "Прайори Роуд"даги шовқинлар ёқмаётганди.

Ўша пайтда стадион маҳаллий пиво ишлаб чиқарувчилар Жон Оррел ва Жон Холдингга тегишли бўлган. Клуб майдонни 100 фунт эвазига футбол ўйинларида фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
1884 йилда "Эвертон" янги стадионда илк ўйинини ўтказган. Ўшанда мезбонлар рақибни 5:0 ҳисобида мағлуб этгандилар.

Умумий ҳисобда "Эвертон" "Энфилд"да 7 йилни ўтказди. 1891 йилда жамоа ҳаттоки чемпионлик унвонини қўлга киритди. Шундан сўнг стадион эгалари майдоннинг ижара ҳаққини 250 фунтгача кўтаришга қарор қилишди. Бу эса "Эвертон" раҳбариятига маъқул келмади. Натижада эса жамоа "Энфилд"дан 765 метр узоқликдаги "Гудисон Парк"ка кўчиб ўтади.

Лекин, "қутлуғ жой қуруқ бўлмайди". Бу эса стадион эгасига янги клуб тузиш учун туртки бўлди. Жон Холдинг янги профессионал клуб яратмоқчи эди. Аввалига у янги клуб номини "Everton Football Club and Athletic Grounds Company Limited" номи билан рўйхатдан ўтказмоқчи бўлади. Бироқ Англия футбол ассоциацияси "Эвертон-2"нинг яратилишига қарши чиқади. Шунда Жон янги клуб номини шаҳар шарафига - "Ливерпуль" деб қўяди.

Шу тариқа "Энфилд" "Ливерпул"нинг уй стадионига айланган. Шу тариқа буюк клуб яратилган. Тарих шу тариқа ёзилган!

"Энфилд" стадиони турли йилларда:

sports.ru сайти асосида тайёрланди

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика