UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  4 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  31 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  6 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  9 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  50 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0

Энди Ўзбекистон U-17 ва U-20 кўринишда шаклланади, бунинг “плюслари“ ҳақида батафсил Янгиликлар

Энди Ўзбекистон U-17 ва U-20 кўринишда шаклланади, бунинг “плюслари“ ҳақида батафсил

Теглар :  ОФКУЕФАЎФА
Валерий Лобановсий томонидан мукаммал ишлаб чиқилган назарияни Европа амалда қўллаб, уни такомиллаштирди ва дунёда футбол ватани мавҳ этган Жанубий Америкадан, яна аввалги мундиаллардаги чемпионликларни қайтариб олди.

Сўнгги 16 йилда жаҳон чемпионати Европа вакилларига насиб қилиб келяпти. Қатарда ҳам улар тан-тана қилсалар ажабланмаймиз. Демак, ОФК УЕФА кетидан юрса фойдаси бўлса, бўладики, зарари бўлмайди.

Бу мақола балки анча кеч чиқаётгандир, лекин ҳечдан кўра. Бу мавзу ҳали бизда кўтарилмаганлиги учун, буни таққослаш орқали Сизларга таҳлил қилиб бераман.

Биз ўрганиб қолганимиз ўсмирлар U-16 ва U-19 мусобақалари энди U-17 ҳамда U-20 деб аталади. Яъни Азамат Абдураимов ва Тимур Кападзе бошчилигидаги ўсмир ва ёшлар терма жамоалари қитъа биринчиликларида 16 ва 19 ёшга тўлган пайтлари қатнашадиган бўлсалар, кейинги қитъа чемпионатларидан бошлаб улар ЖЧда бўлгани каби, 17 ва 20 ёшга тўлган бўладилар. Бунинг фойдали томонлари ҳақида қуйида тушунтириб ўтаман.

Европа бу тизимга 2002 йил ўтган. Унга қадар у ерда ҳам мусобақа 16 ёшли футболчилар учун ташкил этилиб келинган. Ёшлар терма жамоаси эса уларда 2002 йилга қадар 18 ёшни, ундан кейин 19га ўзгартирилган. ОФК эса бир йўла ёшлар терма жамоаси мусобақаларини ҳам ЖЧ ёшига мослаб қўйди. Бунга асосий сабаб этиб ОФК терма жамоаларини ЖЧларга ўша йилни ўзидаёқ муносиб тайёргарлик кўриши этиб кўрсатилган. Бу албатта яхши қарор. Энди бу ҳолатларни ўзимизнинг футболдаги плюсларини кўриб чиқамиз.


Қувондиқ Рўзиев, Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов ва яна бир неча нафар футболчилар пайтида Осиё чемпионатларининг на саралаш баҳсларида, на ўзида қатнашмаганлар. Чунки бу футболчилар ўша вақтда жамоадошларига қараганда жисмонан имкониятни бой берганлар. Уларнинг фикрлаши эса мураббийларга қизиқ бўлмаган, аччиқ ҳақиқат бу. Жисмонан кучли, аммо фикрлаши етук бўлган бола, бари-бир муваффақият қозонади, фақат уларга вақт керак бўлади. ОФК томонидан ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларини 1 йилга катталаштириши орқали эса биз мана шундай истеъдод эгалари учун имконият ярата оламиз.


2004 йиллар терма жамоаси 2 йил аввал йиғилганида асосий таркиб “Насаф“ ва “Бунёдкор“ аъзоларидан тузилди. “Пахтакор“нинг боллари эса асосан захирадан майдонга тушар эдилар. Сабаби улар айнан ўша даврда жисмонан оқсар эдилар. Бугунга келиб эса “Пахтакор“ футболчилари ҳам жисмонан етилдилар. Энди уларнинг навбати асосий таркибга кириш. Аммо шуниси борки, улар асосий таркиб вакили бўлган пайтга келиб вақт ўтиб бўлган эди. Мана шунинг учун ҳам ОФК томонидан амалга оширилган юқоридаги ўзгариш, мураббий учун яна бир йил имконият беради, фикрлайдиган футболчини жисмоний ҳолатини бошқаларга етказиб олиш учун.

Энди Сервер Жепаров иккиланмай, жисмоний ҳолати тайёр бўлмаган футболчиларни қўрқмай ўзининг кенгайтирилган таркибида олиб юриши мумкин. 14 ёшда йиғилган таркиб ҳеч қачон оптимал бўлмайди. Бу ёшда болани қайси вақтда ўсиб, кучга тўлишини фақат табиат ҳал қилади. Кимдир 14 ёшда тўлишса, кимдир 16 ёшга келганда чўзилиб кетади. Шу кунгача Осиё чемпионати саралаш ўйинлари 15 ёшда, чемпионат 16 ёшда бўларди. Табиийки, организмини ўсишида “кечикаётган“ бола таркибдан тушиб қолишма мажбур бўларди.

Ёшлар терма жамоасига ҳам бунинг фойдаси катта. 2001 йилда таваллуд топган терма жамоаларни мисол келтирамиз. Саралаш ўйинларига асосан ўринбосарлар сафида ҳаракат қилаётган футболчилар иштирок этдилар. Афсуски бизда клублар деярли ўтган мавсумда 2001 йилда туғилган болаларга ишонч билдирмадилар. Фақатгина, “Пахтакор“, “Бунёдкор“ ва “Насаф“да бу ишларни кўрдик. Шунинг учун ҳам терма жамоа мазкур клублар орқали шаклланди. Жуда кўплаб яхши футболчилар эса ўз клубларининг ўринбосарлар лигасида имконият ололмасликлари туфайли терма жамоага кира олмадилар. Бу йил аксар клублар ПФЛ регламенти асосида 2001 йилларда туғилган футболчиларни ўйнатишлари керак бўлади. Агар Осиё чемпионати саралаш ўйинлари ОФКнинг янги қоидасига кўра 18 ёшда эмас, 19 ёшда бўлганида, мураббийдаги танлаш имконияти жуда катта фоизга ошган бўларди. Энди бу имконият 2003 йилларда туғилган ёшлар терма жамоасининг устозидан бўлади. 2003 йиллар мураббийи ким бўлса ҳам, унинг иши анча енгиллашади. Энди 2003 йиллар терма жамоамиз 2022 йил Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади. Бу пайтда ПФЛ талабига кўра U-21 лигада 3 нафар 2003 йилда туғилган футболчи ўйнаши мажбурий бўлади. Суперлигадан фарқли равишда, ёшлар лигасида ёшларни туширишни мажбурлаш бу тўғри, чунки уларнинг асосий вазифаси ёшларни тарбиялаш аслида.

Юқорида кўриб турганингиздек, ОФК томонидан йўлга қўйилган бу ишлар биз учун айни муддао бўлади. Энди ёши катта футболчиларга қарши жиддий киришсак бўлаверади. 17 ва 20 ёшда деярли барчанинг жисмоний имкониятлари тенглашиб бўлган бўлади. Шунинг учун ишни бугундан бошлашимиз ва бу мусобақаларга тизимли тайёргарлик кўришимиз керак бўлади. Лекин турнирларга чиқа олмасак, бундан катта муаммо ясаш керак эмас. Боиси асосий эътибор ЎТЖ, ЁТЖ, ОТЖ эмас, балки МТЖ бўлиши керак. Европага бир назар ташлайдиган бўлсак, Германия ёшлар терма жамоаси сўнгги 10 йилликда фақатгина 1 маротаба қитъа чемпионатида ярим финалга етиб келган. 2009 — 2019 йиллар давомида ўтказилган мусобақаларда фақатгина 2014 йил Венгрияда бўлиб ўтган турнирда биринчи ўринни қўлга киритган. Қолганларида эса ё қатнашган, ё иккинчи таркибни олиб борган. Чунки бу ёшда Германия клубларининг асосий таркибларида ўйнайдиган футболчиларни терма жамоадан безовта қилишмайди. Сабаби бу каби тизим амал қиладиган давлатларда бош эътибор МТЖнинг қитъа ва ЖЧлардаги иштирокига қаратилади. Аксинча ёшлар терма жамоалари асосий таркибга кира олмаётган футболчилар учун “бозор“ вазифасини ўтаб беради.

Сўнгги йилларда ўсмирлар футболида туб бурилиш ясай олган Бельгия терма жамоаси эса тарихда бир маротаба ҳам ярим финалга ҳам етиб келмаган. Аммо бугун Германия ва Бельгиянинг миллий терма жамоаларисиз Европани тасаввур қилиб бўлмайди.

Осиё ҳам бизсиз ўзини тасаввур қила олмаслиги учун катта бурилиш қилиш шарт эмас. Ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларни кўпайтиришимиз ва мураббийлар малакасини оширишимиз керак. Ундан кейин битта чиқиб қоладиган истеъдодни ҳар кўйга солмаслигимиз керак. Агар Машариповни ўша йиллари кучга тўлдириб, бир эмас 3талаб терма жамоага “судрашганида“ балки бугун уни йўқотган бўлардик-ми?

Европада ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги чемпионатлар Осиёдаги каби 2 йилда бир эмас, ҳар йили бўлади. Уларнинг бири ЖЧ йўлланмасини берса, бири шунчаки ўтади. Бу билан Европада барча йилларда туғилган болалари учун мусобақани йўлга қўйиб олган. УЕФА учун тоқ ва жуфт йил деган нарса йўқ. ОФК ҳам бир кун келиб шу тизимга ўтади, фақат бунинг учун маблағ керак.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика